Самарқанд давлат университети талабалари халқаро фан олимпиадасида ғолиб бўлди ва магистратурага тавсия этилди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/67ac9c2304e80-67ac9c2304e83-67ac9c2304e84-67ac9c2304e85.jpg)
Россия Халқлар дўстлиги университети томонидан ўтказилган “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” фани бўйича 1-ўрини СамДУ география ва экология факултети талабаси Улуг'бек Норқулов қўлга киритди. Шунингдек, Россия Халқлар дўстлиги университети магистратурасига грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.
СамДУ талабалари Самойиддин Салоҳиддинов, Севара Ҳамроева, Камолиддин Муродуллаев, Нирзод Фармонов, Лайло Хушмуродова, Моҳинисо Тошмуродова ва Маржона Ҳабибуллаевалар юқори баллни қўлга киритиб, шартнома асосида магистратурага тавсия этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.