Бугун Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси профессори Хидир Ботировнинг туғилган куни.

    Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Хидир Ботиров 1945 йилда туғилган. 78 ёшни қарши олган олим 54 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда. 

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини бугунги қутлуғ сана муносабати билан муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хотиржамлик тилайди.

    Самарқанд давлат университети 
    ​Фахрийлар кенгаши.