Муносабат
Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалининг Каттақўрғон шаҳар Амир Темур кўчаси 27-уйда жойлашган ўқув биноси собиқ Самарқанд давлат чет тиллари институти академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган.
2008-2018 йилларда СамДЧТИ қошидаги академик лицей сифатида, 2019-2021 йиллар давомида Каттақўрғон шаҳар 7-мактаби фаолият олиб борган.
2021 йилда Самарқанд давлат университети Катттақўрғон филиали ташкил этилиши муносабати билан мазкур бино филиал балансига ўтказилган.
2023 йил 4 сентябрь куни соат 9.28 да мазкур бинонинг фаоллар зали томидан, саҳна қисмининг ўнг бурчагидан 1 дона плита талабалар ва ўқитувчи бўлмаган жойга тушиб кетган. Натижада 2 нафар 1-курс талабаси плита бўлакларининг тегиши натижасида енгил тан жароҳати олган.
Ушбу талабалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ушбу талабаларнинг умумий аҳволи яхши эканлигини маълум қиламиз.
Шу ўринда турли нотўғри, асоссиз маълумотлар тарқатиш, жамоатчиликда хавотир уйғотиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.