Самарқанд давлат университетига Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим ҳамкорлиги бўйича минтақавий атташеси Серге Беллини ташриф буюрди...
Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди. Мулоқотда Франция университетлари билан алоқаларни кучайтириш, келгусида докторантура босқичида ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.