Табрик!
Ассалому алайкум!
Қадрли дўстларим!
Сизларни кириб келаётган янги 2025 йил билан самимий табриклайман.
Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик, хотиржамлик, рўзғорингизга тўкинлик, касбингизга барака тилайман.
Янги йилни кутиб олиш, эски йилни кузатиб қолиш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди.
Бу аввало, ўтаётган йил сарҳисоби, янги йилнинг режаларида намоён бўлади.
2024 йил Самарқанд давлат университети учун ғоятда эсда қоларли, мазмунли йил бўлди.
2024 йилда Президентимиз фармони билан филология фанлари доктори, профессор Суюн Каримов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонига, профессор Хуршид Бозоров ва магистрант Улжон Амриевалар "Шуҳрат" медалига сазовор бўлди.
13 халқаро анжуман ўтказилиб, 50 га яқин давлатдан 400 дан зиёд олимлар иштирок этди.
14 DSc, 121 PhD диссертация ҳимоялари бўлиб ўтди.
37 нафар домлаларимиз доцент, 18 нафари профессор унвонига эга бўлди.
145 Scopus, 302 Web of Science маълумотлар базасида индексланувчи журналларда профессор-ўқитувчиларимизнинг мақолалар эълон қилинди.
72 монография, 50 дарслик, 116 ўқув қўлланма нашр этилди.
2024 йилда «Самарқандим» журнали ва samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди.
500 нафарга яқин хорижлик талаба Самарқанд давлат университетида таҳсил олди.
100 нафар хорижлик профессор-ўқитувчи бакалавр ва магистларимизга дарс берди.
3 нафар ёш олимимиз: Шаҳбоз Ҳасанов Хитойда, Дилшод Ҳакимов Белоруссияда, Отабек Умаров Венгрияда PhD диссертациясини ҳимоя қилди.
5 халқаро грант қўлга киритилди.
7 нафар дипломат - Италия, Словакия, Ҳиндистон, Бангладеш, Исроил, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.
167 нафар профессор-ўқитувчимиз хорижда бўлди.
2 нафар олимимиз: Нормурот Файзуллаев Қозоғистоннинг Атирау нефть ва газ, Рустам Бердиев Хитойнинг Дечжоу университетлари Фахрий профессори унвонига сазовор бўлди.
2024 йилда Самарқанд давлат университетида Механика лабораторияси, 150 ўринли ошхона, шунингдек, Каттақўрғон филиалида 4000 ўринли ўқув, 500 ўринли талабалар турар-жойи бинолари, Ургут филиалида 400 ўринли талабалар турар-жойи фойдаланишга топширилди.
8 нафар талаба ва битирувчи: Давлат Бобонов, Ситора Турдибекова, Собиржон Сафаралиев, Шаҳбоз Нурматов, Амирхон Содиқов, Улжон Амриева ва Урганчбек Эгамназаров Париж-2024 Олимпиада ва ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этди. Навбаҳор Ҳамидова Осиё чемпионатида, Илҳом Пармонов ва Шарофиддин Амриддиновлар Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга бўлди.
3 нафар СамДУ профессор-ўқитувчиси халқ депутатлар Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига сайланди.
Азиз ҳамкасбларим!
2025 йилда маррани янада баланд оламиз. Амалга оширадиган ишларимиз кўп. Вақт ҳеч кимни кутиб турмайди.
Самарқанд давлат университетининг халқаро нуфузини янада ошириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, бутунлай янги замонавий университетга айлантириш мақсадимиздан асло чекинмаймиз. Ортга қайтмаймиз. Бу йўлда бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиламиз.
Янги йил арафасида Сизларга куч-қудрат, соғлик, мустаҳкам ирода тилайман.
Жонажон университетимиз йилдан-йилга ривожлансин, тараққий этсин.
Бутун халқимизнинг фахр-ифтихорига айлансин.
Янги йилингиз муборак бўлсин!