Самарқанд давлат университети Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар ва бир қатор академиклар номидаги университет стипендияларига танлов бошланганлигини эълон қилади…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/65717d31dff06-65717d31dff07-65717d31dff08-65717d31dff09.jpg)
Нобель мукофоти лауреати, АҚШ нинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар номидаги стипендия;
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, “Буюк хизматлари учун ордени” соҳиби Ботирхон Валихўжаев номидаги стипендия.
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Воҳид Абдуллаев номидаги стипендия;
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Акбар Отахўжаев номидаги стипендия.
Азиз Санжар номидаги университет стипендияси учун номзодга қўйиладиган талаблар:
- Ўқув жараёнида барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши даражада) бўлиши;
- Илмий мақолалари халқаро ва маҳаллий журналларда чоп этилган бўлиши;
- Илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган университетнинг кимё, биология йўналишлари 2-3-босқич талабаси, 1-босқич магистранти ва 1-2-босқич доктаранти бўлиши лозим.
Акбар Отахўжаев, Воҳид Абдуллаев, Ботирхон Валихўжаев номидаги университет стипендиялари учун номзодга қўйиладиган талаблар:
- Ўқув жараёнида барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши даражада) бўлиши;
- Илмий мақолалари халқаро ва маҳаллий журналларда чоп этилган бўлиши;
- Илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган университетнинг 2-3-босқич талабаси бўлиши лозим.
Акбар Отахўжаев номидаги университет стипендиясига – Муҳандислик физикаси институти, математика, интелект тизимлар ва компьютер технологиялари факультетлари талабалари давогарлик қилиши мумкин.
Воҳид Абдуллаев ҳамда Ботирхон Валихўжаев номидаги университет стипендияларига - филология, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар, тарих факультетлари талабалари даъвогар бўлишлари мумкин.
Номзодларнинг ҳужжатлари СамДУ Илмий тадқиқотлар бошқармаси, 209-хонада қабул қилинади.
Ҳужжатлар қабул муддати: 07.12.2023 - 23.12.2023.
Мурожаат учун тел: +998 99 573 94 82 +998 94 186 28 86
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.