Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори, «Шуҳрат» медали соҳиби Суюн Каримовнинг туғилган куни
Самарқанд давлат университетида узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган олимни нафақат Самарқандда, балки бутун мамлакат миқёсида етук тилшунос олим, устоз-мураббий сифатида тан олинади...
Илмий ва педагогик фаолияти давомида 14 фан номзоди, 3 нафар фан докторларига раҳбарлик қилди. Кўплаб дарслик, монографиялар, ўқув қўлланмалари, рисолалар, мақолалари эълон қилинган.
Самарқанд давлат университети жамоаси Суюн Каримовга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.