Агробиотехнологиялар трансфери илмий маркази
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти “Агробиотехнологиялар трансфери” илмий маркази 2022 йилда университет ректори проф. Р.И.Халмурадов раҳбарлигида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори доцент Т.Ф.Ражабов, Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси доценти Т.Қ.Ортиқовлар ташаббуси билан ташкил этилган.
“Агробиотехнологиялар трансфери” илмий марказининг мақсади: илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш борасида Тупроқшунослик, Агрокимё, Ўсимликшунослик соҳасига тегишли муаммоли илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, олинган натижаларни амалиётга жорий этиш, давлат илмий-техник дастурлари ва иқтисодиёт тармоқларининг мақсадли ривожлантиришдан иборат. Самарқанд ҳудуди қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасини самарадорлигини ошириш муҳим вазифалардан бўлиб, агрокластер ва фермерлар ишлаб чиқариш жараёнида Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти илмий маркази билан ҳамкорлик қилиш, бу борада ушбу марказ дунёнинг етакчи университетлари билан ҳар томонлама алоқалар ўрнатиш, таълим жараёнига хорижий давлатлар етакчи олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларини илмий-тадқиқот соҳасига кенг жалб этиш ва улар билан аграр илм-фани соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда тадқиқот ишларини олиб боришни ўз олдига мақсад қилган.
Илмий марказ қишоқ хўжалик экинлари экиладиган далаларнинг тупроқларини таҳлил қилиш орқали у ерда етиштирилаётган экинларга илмий асосланган ўғит қўллаш тизимини ишлаб чиқади ва шу асосда ҳосил миқдори ва сифатининг оширилишига ва провард натижада иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи юқори бўлишига кўмаклашади.