Ҳайитов Даврон Ғайбуллаевич
 

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим, виварий мудири

 

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Виварий (Биофизиологик ва биокимёвий тадқиқотлар)” илмий лабораторияси 2022 йилда университет ректори Рустам Холмуродов ташаббуси билан ташкил этилган. “Виварий (Биофизиологик ва биокимёвий тадқиқотлар)” илмий лабораториясининг мақсади одам ва ҳайвонлар физиологияси, биокимё, молекуляр биология соҳасида муҳим мавзулардаги илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, олинган натижаларни амалиётга жорий этиш, давлат илмий-техник дастурлари ва иқтисодиёт тармоқларини мақсадли ривожлантиришдан иборат.

 

    “Виварий (Биофизиологик ва биокимёвий тадқиқотлар)” илмий лабораторияси Германия, Чехия, Япония, Хитой, Россия ва бошқа етакчи давлатлардан келтирилган замонавий лаборатория асбоблари билан жиҳозланган. Лаборатория тадқиқот учун ҳайвонлар парваришланадиган виварий, илмий лаборатория ва Спин-офф бўлимларидан иборат. Илмий лаборатория физиология, биокимё, гематология, иммунокимё, электрофизиология, микроелементлар, коагуляметрия каби йўналишларни ўз ичига олган.

Биокимё лабораторияси

Суюқ биологик материаллар (плазма, қон зардоби, пешоб, ликвор ва бошқалар)  таркибидаги оқсиллар, липидлар, ферментлар, углеводлар оқсилсиз азотли, макро ва микроелементлар ва бошқа бирикмаларнинг миқдорий ҳамда сифатий тадқиқотларни амалга оширишга ихтисослашган.

Иммунокимё лабораторияси

Одам ва ҳайвонлар организмида турли органлар, жумладан, қалқонсимон без, гипертония, суяк метоболизми, анемия, жигар ва буйрак функциясида иммуноглобулин ва бошқа кўрсаткичларни аниқлаш жараёнлари амалга оширилади. Айни пайтда лабораторияда гликометоболизм жараёнларининг кечишини ўрганиш бўйича  илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

Спектрофотометрия лабораторияси

Мазкур лабораторияда кимёвий бирикмалар ва рангли эритмаларни фотометрик, спектрал, миқдорий, кинетик, асосий параметрларни биокимёвий усулларда аниқлаш жараёнлари ўрганилади. Озиқ-овқат саноатида турли моддалар аниқланади. Ҳозирги вақтда лабораторияда баъзи доривор ўсимликлардан ажратиб олинган эфир мойларининг спектрал таҳлиллари бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Коагуляметрия лабораторияси

Организмда гемофилия ва қон ивиши жараёнида тромбин, протромбин, фибриноген, тромбопластин ва бошқа биофаол моддаларнинг фаоллиги ва миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотларни олиб бориш мумкин.

Электрофизиология лабораторияси

Одам ва ҳайвонлар юрак, қон-томир тизими фаолиятининг нормал ва патологик ўзгаришлари бўйича тадқиқотлар ишлари амалга оширилади.

Гематология лабораторияси

Гематологик анализатор ёрдамида одам ва ҳайвонлар қонининг 24 кўрсаткичдан иборат морфологик таҳлили олиб борилади. Қоннинг шаклли элементлари (эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар) нинг қондаги миқдори, фоизли индекслари ва уларнинг катталигини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари гемоглобин, қоннинг ранг кўрсаткичи ЭчТ, гемотокрит ва бошқа таҳлилларни аниқлаш орқали илмий тадқиқот ишлари ўтказилади.

Микроелементлар лабораторияси

     Биологик материаллар, тупроқ ва сув таркибидаги макро ва                 микроелементларни спектрал анализ қилиш бўйича илмий тадқиқот ишлари  амалга оширилади.

 

Препаратлар тайёрлаш

Нормал ва патологик ҳолатларда биологик тўқималардан препаратлар тайёрланади. Ушбу препаратларни тайёрлашда ҳужайра ва тўқималарни катталаштириб кўриш, ўлчамини фотосуратга ва видео тасвирга олиш мумкин.

 

Лаборатория ходимлари

 

Хужабеков Мирзаахмат Абдусамотович
Кичик илмий ходим

Ражамуродов Зайнитдин Туробович
Биология фанлари доктори, профессор 

Кузиев Мирзоҳид Саъдуллаевич
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим, виварий мудири  

Бозоров Бахриддин Мухаммадиевич
Биология фанлари номзоди, доцент

Тожикулова Ойсара Журакуловна
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент

 

Тўрамқулов Шокир Нормуминович
ассистент

Абдураззаков Абдулло Фахриддинович
Жониворларни парваришловчи ишчи

“Виварий (Биофизиологик ва биокимёвий тадқиқотлар)” илмий лабораторияси: бугун...

 “Виварий (Биофизиологик ва биокимёвий тадқиқотлар)” илмий лабораторияси иш бошлагандан бери қисқа муддат ичида лаборатория ходимлари томонидан “Гематология” номли ўқув қўлланма нашр этилди. “Самарқанд вилояти айрим сабзавот экинлари паразит фитонематодалари ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари”, “Яйлов озуқалари билан озиқлантиришнинг тувчаларнинг ҳазм жараёнларига, маҳсулдорлигига ва сутининг сифатига таъсири”, мавзуларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Бугунги кунда “Қуёнлар рационини пробиотикли қўшимчалар билан бойитишнинг моддалар алмашинуви ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига таъсири”, “Қуёнларнинг гематологик кўрсаткичларига кадмий тузларининг таъсири”, “Қуёнлар эритроцитларини осмотик чидамлилигига оғир метал тузларини таъсири ва олдини олиш чоралари” каби мавзуларида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари 4 та хўжалик шартномаси тузилган.

    Ҳозирда “Қўшимча озуқалар таъсирида четдан келтирилган зотдор қуёнларнинг акселератсион-физиологик ривожланиши ва маҳсулдорлигини ошириш” ва “Сут зардоби билан бойитилган озуқаларни ишлаб чиқариш ва паррандачиликда қўллашнинг физиологик асослари” каби илмий лойиҳалар устида изланишлар олиб борилмоқда.

Лабораторияда олиб борилган тадқиқотлар натижасида нашр этилган ишлар:

Монографиялар:

1. Тожикулова О.Ж. Оғир металлар таъсирида индусирланган митохондрия дисфункцияси механизмлари ва уларни ўсимлик бирикмалари билан коррекциялаш (Монаграфия) ЛЕССОН ПРЕС МЧЖ нашриёти Тошкент 2022 й. 136 б.

2. Рааулов С.К, НазаровК.Д, Сувонқулов У.Т, Тўрамқулов Ш.Н,- Болаларда темир метаболизми ва танқислиги монографя, Тошкент 2022.

3. Сафин М.Г. Медь в гепатоцитах каракульских овец в норме и при нарушениях ее обмена.(Монография) Самарканд: Из-ство СамГУ имени Шарафа Рашидова, 2022. – 132 с.

Ўқув қўлланмалар:

Бозоров Б.М. «Ички муҳит физиологияси фанидан амалий ва лаборатория машғулотлари». Ўқув қўлланма. – Самарқанд. СамДУ нашриёти, 2022. – 183 бет.
Тўрамқулов Шокир Нормуминович - Ёш физиологияси ва гигиенаси» фанидан лаборатория ва амалий машгъ улотлар  ўқув қўлланма.  Самарқанд – 2022.
А.И.Ражабов, М.Г. Сафин, М.С. Кузиев. Биофизикадан лаборатория машғулотлари. Ўқув қўлланма. 2022 йил 190 бет.
Ҳайитов Д.Ғ. «Гематология». Ўқув қўлланма. – Тошкент. “ЛЕССОН ПРЕСС” нашриёти, 2022. – 226 бет.
Хорижий мақолалар:

D.G. Khayitov. The Effect of External Environmental Variables on Blood Protein Indications of Rabbits. Bulletin of Pure and Applied Sciences Section A – Zoology (Animal Science) (web of science) Print version   ISSN 0970 0765; Online version ISSN 2320 3188; DOI:10.5958/2320-3188.2021.00024.32; Vol. 41A, No.2,. July-December 2022. рр-1-5
Rajamuradova N.Z.,  Kuziyev М.S., Rajamuradov Z.Т. // Influence of Additional Feeding of Succous Goats on Indices of Natural Resistance of the Organism of Goats, Milk Productivity and  on the Development of Goatlings. // Bulletin of   Pure and Applied Sciences  Section A – Zoology (Animal Science) . -81-85,  2022-yil. DOI:  10.5958/2320-3188.2022.00011.0.
Tojikulova O.J. Effects of Pb2+and CD2+ ions on functional indicators of liver mitochondria of rats in milk absorption in vivo conditions. Volume 14 No 6 (2022): International Journal of Early Childhood Special Education.
Bazarov B.M., Rajamuradov Z. T. Additional Feeding and Its Influence on the Change in the Metabolic Processes ofthe Body of Pregnant Queens//Bulletin of Pure and Applied Sciences Section A – Zoology (Animal Science) January-June 2022.,Volume 41A, Number 1 74-80 p
Turamkulov Sh.N.,Rasulov S.Q., Rajabov A.E., AminjonovSh.A. // Value of research of macro- and micro-elemental composition of the diet for the purpose of nutritional support of iron deficiency in high-risk groups in the “mother-child” system. // DOI:10.9756/INTJECSE/V14I5.627 ISSN: 1308-5581 Vol 14, Issue 05 2022.
Kuziev M. S., Vahidova A. M., Khuzhdanova M. A. // Intensification of Pecilomyces Spherules in Patients  with Echinococcosis. // Jundishapur Journal of Microbiology.-4810-4817,2022-yil. https://www.scopus.com/sourceid/19700175150
M.S.Kuziyev, H.N.Hazratova, K.T.Dustov. // Provision of minerals for primary school students in  rural conditions. // European Journal of Research Development and Sustainability (EJRDS). -Vol. 3 No. 6, June 2022 . 107-110,  2022-yil. Available Online at: https://www.scholarzest.com.
 Rajamuradov Z, Rajamuradova N. Influence of Additional Feeding of Sucrose Goat Females on Indicators of Natural Resistance of the Body and Productivity of Kids// Open Journal of Animal Sciences,  Number 3, 2022 ,12, 506-514 p
M.A.Baxrillayeva.,  Zaynitdin Razamuradov “The negative effect of heavy metal salts on the body of mammal animals. ” Open Journal of Animal Sciences, 2022, 12, 704-711 https://www.scirp.org/journal/ojas. ISSN Online: 2161-7627. p-704-711.