Самарқанд давлат университети алгебра ва геометрия кафедраси
Самарқанд давлат университети
алгебра ва геометрия кафедраси мудири
Жабборов Элмурод Яздонович
+99898 2102288 jelmurod-76@yandex.ru
Элмурод Жабборов физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2001 йилдан бери Самарқанд давлат университетида доцент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритиб келади. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети алгебра ва геометрия кафедраси мудири.
Алгебра ва геометрия кафедраси аъзолар
Рўзимурадов Хайдар Холмурадович Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 70 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республика, ҳамдўстлик мамлакатлари ва ривожланган чет эл давлатларнинг журналларида чоп этилган. 2020-2022 йилларда алгебра ва сонлар назариясидан 3 ўқув қўлланмаси чоп этилган. Шунингдек, магистрантлар учун мўлжалланган ночизиқли алгебраик тенгламаларнинг умумий назарияси бўйича ўқув қўлланма муаллифи. Алгебра ва сонлар назарияси фанидан механика-математика факультетининг биринчи курс талабалари учун электрон дарслик яратган.
|
|
Маматов Акмал Равшанович Физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим. “Шуҳрат” медали соҳиби. «Бошқаришнинг ўзгарувчилари боғланган чизиқли максимин масалаларида оптималлик шартлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Акмал Маматов ўзгарувчилари боғланган максимин масалалари, бошқаришнинг максимин масалаларида оптималлик шартлари, бу масалаларни ечиш алгоритмлари, параметрга боғлиқ чизиқли тенгсизликлар системасини ечиш алгоритмлари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Олим илмий фаолияти давомида 4 ўқув қўлланма, 1 ўқув-услубий қўлланма, 1 услубий кўрсатма, 100 дан ортиқ илмий ишлар (мақола, тезис) нашр эттирган, 9 «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур»лари Интеллектуал мулк агентлигида расмий рўйхатдан ўтказилган. Scopus ва Web of science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: https://www.scopus.com/record/display.uri?origin=inward&eid=2-s2.0-33750380321 https://doi.org/10.1134/S0965542506100071 https://www.scopus.com/record/display.uri?origin=inward&eid=2-s2.0-77954079288 |
|
Бўриев Толибжон Эргашович Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1984 йил номзодлик диссертацияни ҳимоя қилиб, физика-математика фанлари номзоди унвонини олган. Халқаро ва республика илмий журналларида 40 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий конференцияларда маърузалар билн қатнашиб 40 дан ортиқ тэзислар чоп эттирган. 10 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланма ҳамда дарсликлар муаллифи. |
|
Шукуров Вахоб Самадович Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2020 йил ва 2022 йил номатематик факультет талабалари учун олий математикадан “Математика” ва “Математикадан мисол ва масалалар” тўплами номли ўқув қўлланма чоп эттирган. |
|
Эргашев Вафокул Эргашевич Физика-математика фанлари номзоди, доцент. “Качественные исследование двумерной системы дифференциальных уравнений с заданными интегральными прямыми” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олимнинг илмий изланишлари оддий дифференциал тенгламалар системасининг сифат назарияси ва уларнинг табиий фанларга татбиқлари масаласига бағишланган. Фаолияти давомида 3 ўқув-услубий қўлланма, 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр қилган. |
|
Абсаламов Акмал Толлибоевич Акмал Абсаламов физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2015 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2022 йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси доценти сифатида фаолият юритмоқда. Олим 2021 йилда “Гоносомал эволюцион оператордан ҳосил қилинган траекторияларнинг асимптотик характери” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of Scinceхалқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 3, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 15 га яқин мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 20 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Акмал Абсаламов юқори ўлчовли чизиқли бўлмаган операторларнинг дискрет динамик системалари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Scopus ва Web of Scince базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:
|
|
Тилавов Рустамжон Ахтамович Кафедра ассистенти. 2020 йилдан буён Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси ассистенти лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Унинг халқаро ҳамда республика илмий журналларида 4 мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 5 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Унинг асосий илмий йўналиши математик анализнинг Харди интеграл тенгсизликлари муаммоларига бағишланган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: |
|
Хайдаров Зафар Хайдар ўғли 2023 йилдан буён Самарқанд давлат университети Математика факультети алгебра ва геометрия кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Унинг халқаро ва республика илмий журналларида 10 дан мақоласи чоп этилган. Зафар Хайдаровнинг асосий илмий йўналиши Ҳамилтон системалари ва уларнинг резонанс шароитларидаги хусусиятларини ўрганишга бағишланган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:
Symbolic computation of an arbitrary-order resonance condition in a Hamiltonian system Structure of Resonant Variety in Hamiltonian Systems with Three Degrees of Freedom Calculation of a strong resonance condition in a Hamiltonian system Computing Level Lines of a Polynomial on the Plane
|
|
Сеттарова Элвира Сафветовна Самарқанд давлат университети алгебра ва геометрия кафедраси ассистенти. “Чизиқли бўлмаган алгебраик тенгламалар системаларини ечиш методлари ва уларнинг татбиқлари” мавзуси бўйича тадқиқот олиб бормоқда. 4 ўқув-қўлланма ва 5 методик қўлланма муаллифи. |
|
Солеева Нигина Аҳмаджоновна Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2021 йилда “Гайсс эгрилиги иккинчи тартибли нолга эга бўлган R3 фазода гиперсиртларнинг лагранж махсусликлари” мавзусида “Геометрия ва топология” ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Scopus, Web of science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 2 ҳамда республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. |
|
Алгебра ва геометрия кафедраси ҳақида Алгебра ва сонлар назарияси кафедраси 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, унга доцентлар Р.Искандаров, М.Собиров, А.Амонов, Г.Эргашевлар раҳбарлик қилиб келишган. Алгебра ва сонлар назарияси кафедрасида турли йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби проф. Романов доц. Басков, доц.Ибрагимов, доц.Шахова проф. Зыков, проф.Скубенко, проф. Нарзуллаев, К.Бакиев, катта ўқитувчилар Ю.Шарипов., А.Пен, доц. Акрамов Ў, доц. Жўраев, доц. Ф.Шариповлар фаолият кўрсатишган. Геометрия кафедраси 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, унга проф. Э-А.Хатипов (1986 йилгача), проф. А. Ортиқов, Т. Темировлар раҳбарлик қилишди. Геометрийа кафедрасида турли йилларда доц. Амиров, доц. Х.Шодиев, катта ўқитувчилар Р.Шарипова, З. Пашаев, Х.Насимов, Н.Рахматуллаева, физика-математика фанлари номзодлари С. Раҳматов, Н. Худойназаровлар фаолият кўрсатишган. |
|
1994 йилда бу кафедралар бирлаштирилиб алгебра ва геометрия кафедраси деб номланди ва унга 1996 йилгача проф. А. Ортиқов, 1996 йилдан 2010 йилгача проф. А. Солеев, 2010 йилдан 2015 йилгача доц. Х.Рўзимурадов, 2015 йил январ ойидан 2019 йилгача доц. Ғ.Хасановлар кафедрага раҳбарлик қилишган. 2019 йилдан бошлаб кафедрага доцент Х.Рўзимурадов, 2021 йилдан бошлаб Э.Жабборов раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедра илмий салоҳияти қуйидаги илмий мактаблар фаолиятлари билан боғлиқдир. |
|
Самарқанд университетида геометрия соҳасида педагог кадрларни тайёрлашда 1944 йилда Самарқандга таклиф этилган профессор Ахмед Эмир-Асан Хатиповнинг ҳам ҳиссаси каттадир. Проф. А.Э.- А. Хатипов геометриянинг ҳар хил бўлимларидан дарсликлар ёзиш билан бирга Ўрта Осиёда ўрта аср математикаси тарихи бўйича самарали меҳнат қилди. Унинг бу мавзуда ёзган илмий ишлари ўрта аср шарқ олимларининг математикага оид ишлари билан кенг оммани таништиришда муҳим рол ўйнади. Кафедранинг илмий фаолиятида Санкт-Петербурглик олим Б.Скубенконинг ҳам хизматлари катта. Б.Скубенко ўз шогирдлари билан сонларнинг геометрик назарияси бўйича тадқиқотлар олиб бориб, Самарқандда сонлар геометрияси бўйича ўзига хос илмий мактаб яратди. Бу йўналишдаги илмий тадқиқотларга проф. Х. Нарзуллаев раҳбарлик қилиб келди. Бу илмий мактаб асосчилари ташаббуси билан 1972 йилда СамДУда сонлар назариясига бағишланган халқаро конференсия бўлиб ўтди. Илмий изланишларни шу йўналиш бўйича давом эттириб кафедра аъзоларидан А. Истамов, Н.Ахмедов, Х.Мухсинов, У.Акрамов А.Хуррамов, Х.Рўзимурадовлар номзодлик диссертатсияларини ёқладилар. Х.Нарзуллаев 1993 йилда докторлик диссертациясини ёқлади. |
|
Москвалик проф. А.Брюно илмий мактабининг даражали геометрия йўналиши бўйича проф. А. Солеев бир гуруҳ ёш олимлар билан илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Шу йўналишда Самарқанд илмий мактаби яратилиб, унинг асосчилари ташаббуси билан Самарқандда учта халқаро конференсия ўтказилди (ИCСТМ-1996, CАСC-2000, СМР2150-2009). Бу илмий мактабнинг актив аъзолари сифатида проф. И.Икромов, дотцентлар У.Нарзуллаев Х.Рўзимуродовларни келтириш мумкин. Бу илмий мактаб асосида кафедра қошида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадиган “Алгебра ва анализнинг ночизиқли муаммоларини тадқиқ этишда даражали геометрия ва компютер алгебраси методларини ривожлантириш” мавзусида илмий лойиҳа фаолият кўрсатмоқда. | |
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавриат Магистратура |
Кафедра ҳаётидан лавҳалар
Муҳиддинов Солиҳжон Раджабович
Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университетида 1973 йилдан бери фаолият юритиб келади. 1982 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2018 йилдан бошлаб шу вақтгача алгебра ва геометрия кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.
Сеттарова Элвира Сафветовна
Самарқанд давлат университети алгебра ва геометрия кафедраси ассистенти. “Чизиқли бўлмаган алгебраик тенгламалар системаларини ечиш методлари ва уларнинг татбиқлари” мавзуси бўйича тадқиқот олиб бормоқда. 4 ўқув-қўлланма ва 5 методик қўлланма муаллифи.