Самарқанд давлат университети  археология кафедраси мудири
Эргашев Одил Турсунович

+99897 9218579 odil.arxeolog@mail.ru  

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2006 йилдан бери Самарқанд давлат университети aрхеология кафедрасида катта ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаб келмоқда. 2022 йилдан эътиборан Самарқанд давлат университети aрхеология кафедраси мудири сифатида фаолият юритмоқда.

Одил Эргашев 2017 йилда “Кўкаёз ботиғининг тошга ишлов бериш устахоналари (техник-типологик тадқиқот)” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори  диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 монография, 1 илмий рисола, 2 дарслик ва 3 ўқув қўлланмалар муаллифи. Одил Эргашев 40 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи бўлиб, Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро журналларда 5 дан ортиқ мақолалар эълон қилган.

    https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S2352226722000034

 

                                                                          Археология кафедраси аъзолари

Холматов Нормуҳаммад Ўрозович

normahammadholmatov@gmail.com

 

Тарих фанлари доктори, профессор. СамДУ археология кафедрасида 1983 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1991 йилда “Ўрта ва қуйи Зарафшон неолити” мавзуcида номзодлик" диссертациясини, 2018 йилда “Сазоғон маданияти ва унинг Ўзбекистон неолит даврида тутган ўрни” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Нормуҳаммад Холматов фаолияти давомида 5 монография, 1 дарслик, 9 ўқув, услубий қўлланмалар нашр эттирган. Шунингдек, олим бугунги кунга қадар 3 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. 

Линк

 

 

 

 

 

 

Аванесова Нона Армаисовна

non.avanesova@mail.ru

Самарқанд давлат университети археология кафедраси профессори. СамДУ археология кафедрасида 1967 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Нона Аванесова қарийб 25 йил давомида университет археология экспедициясининг Сурхондарё отрядига раҳбарлик қилиб келди. У бутун илмий фаолиятини Марказий Осиё ва Ўзбекистон бронза даврини ўрганишга бағишлади. Нона Аванесова 1 халқаро ва республика журналларида таҳририят аъзоси. Фаолияти давомида 1 дарслик, 5 ўқув қўлланма, 4 монография, 6 рисола, 100 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Уларнинг аксарияти хориждаги етакчи илмий нашрларда эълон қилинди.

 

http://dx.doi.org/10.1016/j.jasrep.2022.103622

https://bit.ly/47Cqjml

https://bit.ly/3Rd7TC2

 

 

 

Бердиқулов Миролим Тугалвоевич

berdiqulovmirolom@gmail.com

 

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ археология кафедрасида 2014 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Тўда-1 неолит макони (техник-типологик тадқиқот)” тарих фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Миролим Бердиқулов  20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 

Умаров Улуғбек Абдужабборович

umarov.u@samdu.uz

 

СамДУ археология кафедраси ассистенти. Мазкур кафедрада 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Ўрта Осиёда тош даври зебу-зийнат тақинчоқларининг жамоалар маънавий мафкуравий ҳаётида тутган ўрни” мавзуси бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. Улуғбек Умаров  фаолияти давомида 1 xорижий ва 15 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган.

 

 

Каримов Руфат Уктамович

karimovrufat03@gmail.com 

 

Кафедра ассистенти. CамДУ археология кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Зарафшон воҳасининг жануби-ғарбий ҳудудлари тош даври ёдгорликлари янги тадқиқотларда” мавзусида бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. Руфат Каримов фаолияти давомида 5 хорижий ва 8 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган.

Бахронов Абдулло Ҳайдар ўғли

abdullobaxronov2@gmail.com

 

Кафедра ассистенти. CамДУ археология кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Зарафшон воҳаси тош даври ёдгорликларида тошга ишлов бериш техникасининг ўзига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. Абдулло Бахронов фаолияти давомида 4 хорижий ва 7 республика журналларида илмий мақолалар ва тезислар эълон қилган.

Археология кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети археология кафедраси 1971 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 448-фармони  билан Афросиёб шаҳарчасини тарихий-археологик жиҳатдан ўрганувчи муаммовий лаборатория асосида ташкил қилинган. Ҳозирда кафедрада 18 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра 1944 йилдан бошлаб республикамиз ҳудудида археологик, этнографик тадқиқотлар олиб борувчи илмий марказлардан ҳисобланади. Кафедра дала кузатув тадқиқотлар, ёдгорликларни қазиб ўрганиш,  этнографик ҳамда қадимги тарихга доир ёзма манбаларни тўплаш ва тадқиқ қилиш ишларини бажаради. Кафедра “Ўзбекистон ҳудудидаги илк цивилизациялар: моддий ва маънавий маданият” бош мавзусининг  “Ўзбекистон ҳудудидаги ибтидоий ва қадимги давр жамоалари маданиятининг келиб чиқиши тарихий илдизлари ва маданий алоқалари” бўлими устида илмий тадқиқот ишларини амалга оширади. Кафедра бир неча йиллар давомида хориж ва МДҲ мамлакатларининг етакчи илмий марказлари билан алоқа ўрнатиб келади. Германия Археология институти Евроосиё бўлими, Полшанинг Люблин университети, Туркиянинг Анқара университети, Москва, Санкт-Петербург, Киев, Марказий Осиё  Республикалари олий ўқув юртлари ЎзФА, Миллий археология маркази ва Тарих институти каби тадқиқот муассасалари билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, анжуманларда қатнашади, фикр алмашиш ва илмий маслаҳатлар амалга оширилади.

Профессор-ўқитувчилар томонидан 300 дан ортиқ монография, дарслик ўқув ва услубий қўлланмалар, ўқув-услубий ҳамда электрон дарсликлар таёрланган.

Кафедра қошида археология музейи ва лаборатория фаолият кўрсатади. Ушбу музей 1963 йил Д.Н.Лев томонидан тарих факультетининг археология йўналиши базасида ташкил этилган. Музей фондида ўрта палеолит давридан (эр.авв 90-70 минг йиллик) милодий ХIII асргача бўлган Ўрта Осиё бўйича тарихий, илмий ва бадиий аҳамиятга эга 60 мингдан зиёд қимматли топилмалар сақланади.

Кафедрада бугунги кунда “Ўзбекистон ҳудудидаги илк цивилизациялар: моддий ва маънавий маданият” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Кафедрадан етишиб чиққан таниқли олимлар:

Профессор М. Жўрақулов (1932-2020) – “Археология кафедраси мудири ва Самарқанд археология мактабининг асосчиларидан ҳисобланади. Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонлари соҳиби.

Профессор Д.Лев (1905-1969) – СамДУ археологик экспедицияси асосчиси.

Профессор Н.Аванесова - Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси.

    Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

•    Тарихий хронология ва метрология
•    Тарихий антропология
•    Археология ва этнология
•    Қадимги дунё тарихи
•    Мутахассисликка кириш
•    Тарихий ўлкашунослик ва туризм
•    Археологияга кириш
•    Жахон археологияси
•    Ўрта Осиё археологияси
•    Тарихий география
•    Тарихий ўлкашунослик ва урбанизасия тарихи
•    Инсон эволюцияси ва олд тарих
•    Археологияда замонавий қурилмалар
•    Археологик дала тадқиқот усуллари ва топилмаларга ишлов бериш

Ўрта Осиёнинг қадимги диний қарашлари

 

  • Ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва реставрация асослари
  • Археологияда ГАТ технологиялари
  • Ўзбекистон археологияси ва халқаро илмий ҳамкорлик
  • Топонимика
  • Ишлаб чиқариш хўжалигининг пайдо бўлиши
  • Археология фанига муқаддима
  • Ўрта Осиё тош ва жез даври археологияси
  • Ўрта Осиё антик ва ўрта асрлар даври археологияси
  • Қадимги ва ўрта асрларда шаҳарлар урбанизасияси тарихи
  • Инсоният илк жамияти тарихида инновацияларнинг ижтимоий аҳамияти ва ўрни
  • Ўрта Осиё ҳунармандчилиги тарихи
  • Ўзбекистоннинг урбаник тарихи археологик манбалар асосида
  • Тарих фанини ўқитишда этнографик маълумотлардан фойдаланиш
  • Маданий антропология
  • Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъати тарихи
    Магистратура
  • Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи
  • Замонавий археологик тадқиқот усуллари ва ГИС 
  • Ўрта Осиё шаҳарлар тарихий топографияси
  • Дала этнографик тадқиқотлар ўтказиш усуллари 
  • Топонимика (этнотопонимия ва этнонимия) 
  • Маданий антропология 
  • Ўзбекларнинг анъанавий моддий маданияти
  • Мараказий Осиё тоғ-кон металлургияси ишлаб чиқариш ва тоғ қоятош петроглифлари
  • Ўрта Осиё қадимги жамоаларининг иқтисодий ва маданий алоқалари
  • Ўрта Осиё шаҳарлари тарихий топографияси
  • Жаҳон маданияти тизимида Ўзбекистон археологияси ютуқлари 

 

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар