Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси
Самарқанд давлат университети
экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси
мудири Қобилов Эргаш Эгамбердиевич
+99897 285 59 26 Ekobilov.1961@samdu.uz
Тиббиёт фанлари доктори, профессор. 2017 йилдан Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида профессор, 2021 йилдан кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Эргаш Қобилов 1995 йил Тошкент Педиатрия тиббиёт инсититутида тиббиёт фанлари номзодлигига бағишланган "Болаларда ўткир деструктив пневмония касаллигини даволашда дифференциал ёндошув" мавзусида ва 2006 йил Россия давлат тиббиёт универиситети илмий кенгашида "Болаларда ўткир ичак тутилиши, диагностикаси ва даволашда лапароскопиянинг роли" мавзусидаги докторлик диссертасияларни мувоффақиятли ҳимоя қилган. У 2004 йилдан Россия болалар хирурглари ассоциацияси, 2017 - йилдан Европа болалар врачлари ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. Россия ва Ўзбекистон тиббиёт фанлари доктори. Фаолияти давомида 5 монография, 5 ўқув қўлланма, 6 дарслик, 80 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар нашр этган. Шунингдек, 3 та патент, 30 та такомиллаштирилган таклифлар, мақола ва тезислар ҳамда 350 га яқин илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. Халқаро журналларда 10 дан ортиқ мақолалари нашр этилган. 2021 йилда "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган. Scopus базасига кирувчи журналларда 2 мақоласи эълон қилинган.
https://scholarexpress.net/index.php/wbph/about/editorialTeam, https://iaeme.com/ijaret/index.asp
Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси аъзолари
Зувайд Иззатуллаев Биология фанлари доктори, профессор. 1992 йилдан бошлаб, Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1970 йилда “Ҳисор тизма тоғлари ва ёндош ҳудудлари қуруқлик моллюскалари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1981-1983- йиллар Россия Зоология институти (ЗИН) докторантурасида ўқиган. 1988 йил “Ўрта Осиё ва унинг ёндош ҳудудлари сув моллюскалари” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Олим тадқиқотлар натижасида Марказий Осиё сув молюскаларининг тўлиқ турлар таркибини аниқлади ва фан учун 100 га яқин молюскаларнинг янги турларини фанга киритди. Ўзбекистон малакологлари мактаби асосчиси. Олим томонидан 600 дан ортиқ илмий, услубий ва оммабоп ишлар чоп этилган. Шу жумладан, 3 монография, 4 дарслик, 20 га яқин ўқув қўлланмалар, рисолалар, маъруза матнлари ва 2 Scopus базасига кирувчи журналларда мақолалари нашр этилган. |
|
Ботиров Хидир Файзиевич Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1980 йилда “Зарафшон воҳаси шароитида қанд лавлагидан кўчатсиз уруғ олиш” бўйича номзодлик диссертасиясини ва 1996 йилда "Зарафшон воҳасида қишки ўсимликшуносликнинг илмий асослари" мавзусида докторлик диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 1998-2005 йилларда ОАК эксперти, 2005 йилдан халқаро МАНEБ ва "Нури Хўжанд" академиялари аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.Шу кунга қадар олимнинг 100 га яқин тавсия, дарслик, ўқув қўлланма, монография, 400 га яқин илмий ва оммабоп мақолалари эълон қилинган. |
|
Тўхтаев Мустафо Қурбонович Тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 2018 йилдан Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси доценти сифатида фаолият юритади.1996 йилда "Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигини медико-социал аспектлари ва унда даволаш ва профилактика ишларини ташкиллаштириш" мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Мустафо Тўхтаев муаллифлигида жами 50 дан зиёд илмий ишлар нашр этилган. |
|
Акзамов Валерий Бахриддинович
Педагогика фанлари номзоди. СамДУ мактабгача таълим кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1995 йилда “Bлияние различаных концентрации NaCl на пищеварительного и транспортнего конвейера желудочного кишечного трактау крыс” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Валерий Акзамов ўз фаолияти давомида АҚШ ва Россия Федерациясининг юқори рейтингга эга бўлган нуфузли журналларида 4 мақола чоп эттирган. |
|
Маджидова Танзила Рахимовна 2002 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2007 йилда “Влияние биогумуса на некоторые агрохимические показатели почвы и продуктивност томатов в условиях защищенного грунта” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Танзила Маджидова муаллифлигида жами 60 дан зиёд илмий ишлар нашр этилган. Жумладан 2 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 2 монография, 10 ўқув-услубий қўлланмаси нашр этилган. Шунингдек, 2 Scopus базасига кирувчи журналларда мақоласи эълон қилинган. |
|
Ниязова Ойбахор Бахритдинивна Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 1998 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2020 йилда “Зарафшон водийси мевали боғлари тупроқ макрофаунаси систематикаси, биоэкологияси ва хўжаликдаги аҳамияти” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.Ойбаҳор Ниёзова томонидан 10 га яқин монфография, ўқув, ўқув – услубий қўлланмалар, 20 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр этилган. |
|
Белялова Лейля Энверонва Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 2001 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2001 йилда “Шимолий-ғарбий Туркистон тизмаларида орнитофаунаси ва унинг экологик хусусиятлари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ўзбекистон Республикаси қушларни муҳофаза қилиш жамоаси Ижроия камитетининг аъзоси, ННТ “Зарафшоннинг ННТ кенгаш” раисининг ўринбосари. Зарафшон миллий табиат боғининг илмий кенгашининг аъзоси. Фламинго клубининг раҳбари. 15 та лойиҳа ижрочиси ва раҳбарлигида ўзининг ишини олиб борган. Лейля Белялова томонидан 100 дан ортиқ ўқув, ўқув – услубий қўлланмалари ҳамда илмий ва илмий-оммабоп мақолалари нашр қилинган. |
|
Рафикова Нодирахон Аъзамовна Нодирахон Рафикова география фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим. СамДУ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида 2024 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2020 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 Илмий кенгашда “Табиат ва жамият муносабатларини оптималлаштиришнинг экологик-географик асослари” мавзусида 11.00.05-Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги бўйича география фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Нодирахон Рафикова томонидан 50 дан ортиқ илмий мақолалар ҳамда 2 та ўқув қўлланма чоп этган. |
|
Келдиярова Гулмира Фарходовна Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD). 2021 йилдан бошлаб СамДУ Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилда “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳосил бўладиган зарарли моддаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш” мавзусидаги фалсафа доктори илмий даражасини олиш бўйича илмий иш ёқлади Гулмира Келдиярова томонидан 1 монография, 1 ўқув – услубий қўлланма, 70 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр қилинган Жумаладан, 3 та патентни қўлга киритган. Халқаро ва маҳаллий конференцияларда 45 дан ортиқ мақолалар нашр қилган. Scopus журналларида 5 та мақола эълон қилган. https://doi.org/10.1051/e3conf/2021265010324 |
|
Суяров Султон Аллабердиевич 2022-йилдан бошлаб, Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Султон Суяров муаллифлигида жами 20 дан ортиқ илмий ишлар нашр этилган. Жумладан 1 та тавсиялар, 2 Scopus базасига кирувчи журналларда 2 мақоласи эълон қилинган. https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57224823529 |
|
Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси тарихи
1997 йилнинг август ойида СамДУ ректори вазифасида фаолият олиб борган академик Ж. Сатторовнинг ташаббуси билан илк бор “Тупроқшунослик ва экология” факультети сифатида очилган. Бу факультет Марказий Осиё минтақасида ягона бўлиб, кейинчалик унинг таркибида СамДУ биология факультетига қарашли экология, табиатни муҳофаза қилиш ва ўсимликларни уйғунлашган тизимда ҳимоя қилиш кафедраси негизида янги йўналишдаги экология ва табиатни муҳофаза қилис кафедраси ташкил этилди. Кафедра 2001 йилда СамДУ биология факультети таркибига бирлаштирилди. 2005 йилда тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси билан қўшилган ҳолда экология ва агрокимё кафедраси номи билан юритилади. Кафедрани 1997-2011 йилларда профессор Зувайд Иззатуллаев, 2011-2020 йилларда биология фанлари доктори, профессор H.T.Боймуродов бошқарди. |
|
2020 йилдан бошлаб экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 10 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Халқаро ҳамкорлик: Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб, унинг аъзолари чет давлатлар олийгоҳларига мунтазам равишда илмий алоқаларда бўлиб келмоқда. Бугунги кунда кафедранинг Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), Украинанинг Житомир давлат педагогика университети, Россия фанлар академияси Зоология институти, Беларус давлат университети, Тожикистон давлат медицина университети, Тожикистон давлат университети, Москва давлат университети, Санкт-Петербург давлат университети, Иркутский давлат университетлари билан доимий ҳамкорлик алоқалари бор. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавр 60710400 (5630100) – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши ўқитилиб келинмоқда.
|
|
|
|
70710401 – Атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 70710402 – Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги йўналишлари ўқитилиб келинмоқда. |
|
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар