Эшқувватов Бекзод Беққулович

Самарқанд давлат университети

география ва табиий ресурслар кафедраси мудири

Бекзод  Эшқувватов география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2024 йилдан Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси мудири сифатида фаолият кўрсатмоқда. 2020 йил “Тоғолди текислик ва ёйилма ландшафт комплексларини микрозоналаштириш ҳамда хўжалик мақсадларида баҳолаш” (Ўрта Зарафшон мисолида) мавзусида 11.00.01 ‒ Табиий география ихтисослигидан география фанлари бўйича фалсафа докторлиги (ПҳД) диссертациясини ҳимоя қилган. 2004 йилдан буён География ва табиий ресурслар кафедрасида лаборант, ассистент, катта ўқитувчи, доцент, география ва экология факультети деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 80 дан ортиқ илмий мақолалар, шу жумладан ўқув қўлланмалар, ва  электрон дарслик муаллифи.

Бугунги кунда замонавий педагогик технологиялар асосида B.B.Eshquvvatov “Умумий табиий география” “Топография, картография ва ГАТ”, «Биогеография», “Махсус фанларни ўқитиш методикаси”, “Геосистемалар назарияси” каби фанлардан география йўналиши талабалари ва магистрларига маъруза ва амалий машғулотлар олиб бормоқда.

B.B.Eshquvvatovning асосий илмий изланишлари ландшафтлардан хўжаликда оқилона фойдаланиш ҳамда уларни баҳолаш, кичик дарё ва сой оқимлари ҳосил қилган конуссимон ёйилмаларни тадқиқ қилиш, сой хўжаликларини ривожлантириш, ландшафтларни районлаштириш ва ГИС дастурлари асосида карталаштириш ҳисобланади. Ҳозирги кунда “Жануби-ғарбий Ўзбекистон тоғ ва тоғ олди текислик ҳамда ёйилма ландшафт комплексларини микрозонал дифференцияцияланиши” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда. Шу соҳада 1 монография, 15 дан ортиқ илмий мақолалари республикамиз ОАК журналлари ва хорижнинг нуфузли илмий журналларида чоп этилган. 

География ва табиий ресурслар кафедраси аъзолари

 

Абдулқосимов Али Абдулқосимович

ali_abdlkasimov@mail.ru

География фанлари доктори, профессор. 1959 йилдан Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

Профессор Али Абдулқосимов 5 дарслик, 10 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 200 дан ортиқ мақолалар эълон қилган. Халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференсияларида 150 дан ортиқ тезислар билан иштирок этган.

Назаров Холмирзо Тиркашевич

x-nazarov@samdu.uz

Назаров Холмирзо Тиркашевич биология фанлари номзоди, доцент.  1983 йилда Самарқанд давлат университетини тугатиб, Университет йўлланмаси билан Бутуниттифоқ Қоракулчилик илмий – тадқиқот институтига ишга юборилди. Дастлаб институтнинг интродукция бўлимида катта лаборант вазифасида ишлаган. 1984 – йилда институт қошидаги “Селекция ва уруғчилик” ихтисослиги бўйича аспирантурага танлов асосида қабул қилинди  ва 1987 йилда аспирантурани тугатган. 1993 йилда Санкт – Петербургдаги Бутуниттифоқ ўсимликлар илмий – тадқиқот институтида “Чўл – яйлов озуқабоб ўсимликларини Ўзбекистон тоғ олди чала чўлларида қиёсий баҳолаш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва биология фанлари номзоди илмий даражасига эришди.  1993 - 1996 йилда Самарқанд давлат университети Табиий география кафедраси ўқитувчиси. 1996 - 2000 йилларда Самарқанд давлат университети География факультети декан ўринбосари. 2001 - 2002 йилларда Самарқанд вилоят ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармаси бош мутахассиси. 2008 - 2011 йилда Самарқанд давлат университети Табиий география ва геоэкология кафедраси доценти. 2011-2019 йилларда Самарқанд давлат университети  География кафедраси мудири. Ҳозирги кунда география ва табиий ресурслар кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Холмирзо Назаров илмий фаолияти давомида 1 сорт(«Нортуя»), 1 даслабки патент, 2 та ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи бўлган. Шунингдек, Халқаро ва Республика миқёсидаги илмий нашрларда 300 дан ортиқ мақолалар эълон қилган. Халқаро ҳамда Республика илмий-амалий конференцияларида 130 дан ортиқ мақолалар билан иштирок этган.

Мамажанов Расулжон Ибрагимович

+99893 3366353  rasul.mamajanov@mail.ru

    Расулжон Мамажанов география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2022 йилдан Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси мудири сифатида фаолият кўрсатмоқда. 2021 йил “Ўрта Зарафшон ҳавзасининг электр энергия берадиган шамол ресурслари ва уларни карталаштириш” мавзусида география фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси (PhD)ни ҳимоя қилган.

    70 дан ортиқ илмий мақолалар, 1 монография ва 1 электрон дарслик муаллифи. Европа Иттифоқи Темпус дастурининг “Urbalife” халқаро лойиҳаси иштирокчиси. 2004 йил Равенна (Италия) шаҳар ҳокимияти қошидаги ГИС марказида “Зарафшон воҳасини ГИС тизимлари ёрдамида ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борган.

    Расулжон Мамажанов бугунги кунда замонавий ахборот технологиялар асосида “Топография, картография ва ГИС”, “Географияда ЭҲМдан фойдаланиш”, “Табиий фанларда ГИС технологиялари”, “Глобал ва регионал геоэкологик муаммолар”, “Табиатдан фойдаланиш стратегияси” каби фанлардан география йўналиши талабалари ва магистрларига маъруза ва амалий машғулотлар олиб бормоқда. 

    Ҳозирги кунда “Ўрта Зарафшон ҳавзасининг муқобил энергия ресурслари ва уларни карталаштириш” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда. Шу соҳада 1 монография, 10 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республикамиз ОАК журналлари ва хорижнинг илмий журналларида чоп этилган.

    Расулжон Мамажановнинг асосий илмий йўналиши табиий ресурсларни аниқлаш ва уларни хариталаштириш, ахборот технологияларини географияда қўллаш, инновацион технологиялар, ГИС дастурлари ёрдамида хариталар яратиш ҳисобланади.

 

 

Давронов Камолиддин Қулпиддинович

dkamoliddin@gmail.com   

Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси катта ўқитувчиси. 1994 йилдан мазкур кафедрада турли лавозимларда фаолият юритиб келади.

Камолиддин Давронов илмий фаолияти давомида 30 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференсия ва симпозиумларда мақолалар, тезислар эълон қилган. 2 монография муаллифи. 

Рафиков Ваҳоб Асомович

uz-hydrolog@mail.ru

Ваҳоб Рафиков география фанлари доктори, профессор. СамДУ  география ва табиий ресурслар кафедрасида 2024 йилдан буён фаолият юритиб келади. Қуруқлик гидрологияси, сув ресурслари, гидрокимё ихтисослиги бўйича “Эффекты электроимпульсного воздействия на гидрохимические поля орошаемых массивов” мавзусида бажарилган диссертациясини 1999 йилда ҳимоя қилган. 
2017 йилда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 Илмий кенгашда “Геосистема деструкция ва деградациясининг чегаралари ва хусусиятлари ҳамда қайта тикланиши” мавзусида 11.00.01-Табиий география ихтисослиги бўйича докторлик (DSc) диссертациясини  ҳимоя қилган. Ваҳоб Рафиков томонидан 160 дан ортиқ илмий мақолалар ҳамда 14 илмий монография, 2 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма чоп этган.  Ваҳоб Рафиков  илк бор 2 та карта – “Ўзбекистон арид зоналари чўлланиш картаси” (масштаб 1:1000000) ҳамда “Ўзбекистон арид зоналари чўлланиш ҳавфи карта”си (масштаб 1:3500000)  Ўзбекистон Миллий атласи таркибига киритган (2020 й.).

Ганиев Зиёдулла Акрамович

ziyodulloganiyev67@gmail.com

 

Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси доценти. География фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университетида 2013 йилдан фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Амударё ҳозирги дельтаси геотизимлари экологик ҳолатини яхшилашнинг географик асослари” мавзусида география фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Зиёдулла Ганиев илмий фаолияти давомида 1 монография, 1 ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 20 дан ортиқ мақолалар, 30 дан ортиқ тезислар эълон қилган. 

Ҳозирги кунда Зиёдулла Ганиев “Оролқум чўлининг чўлланиш қонуниятлари ва ривожланиш тенденциялари” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Жўрақулова Дилбар Хайруллаевна

d-juraqulova@samdu.uz

Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси ўқитувчиси, доценти.   География фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД). Самарқанд давлат университетида 2006 йилдан фаолият юритиб келади. 2023 йилда “Антропоген ландшафтларнинг шаклланишини тарихий-генетик даврлаштириш (Сурхондарё ҳавзаси мисолида)” мавзусида география фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 

Дилбар Жўрақулова илмий фаолияти давомида 1 монография, 4 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи ҳисобланади ва етакчи хорижий илмий журналларда мақолалар эълон қилган. Жумладан, Ссопус базасига кирувчи илмий журналларда 4 мақола чоп эттирган. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 60 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган

Scopus ва Web of science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари

https://bit.ly/46A8GT2

 

 

Фозилов Азамат Собирович

 azamat-fozilov@mail.ru

Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси ассистенти. Самарқанд давлат университетида 2015 йилдан фаолият юритиб келади. Ҳозирги кунда “Оҳангарон ҳавзаси ер ости сув ресурсларига Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг таъсирини баҳолаш” мавзусида илмий-тадқиқот ишини олиб боради.

Азамат Фозилов фаолияти давомида 1 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 10 дан ортиқ мақолалар, 15 дан ортиқ тезислар эълон қилган. 

 

 

Сабирова Нилуфар Таировна

nilufar.samsu@gmail.com

География фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. Самарқанд давлат университетида 2009 йилдан фаолият юритиб келади. 2020 йилда “Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ландшафтлар трансформациясига таъсирини баҳолаш ва геоэкологик вазиятини оптималлаштириш” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертатсиясини ҳимоя қилган. Нилуфар Сабирова илмий фаолияти давомида 1 монография, 1 ўқув-услубий услубий кўрсатмалар нашр эттирган. Халқаро ва республика илмий журналларда 20 дан ортиқ мақоласи эълон қилинган. 30 дан ортиқ конференция ва симпозиумларда тезислари билан иштирок этган. Асосий илмий йўналиши табиий география, ландшафтшунослик, лимнология, ГИС, масофавий зондлаш, геоэкология ҳисобланади.

Валиева Шахноза Исломовна

shahnovavali@mail.ru 
 

Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси доценти Самарқанд давлат университетида 2017 йилдан бери фаолият юритиб келади. Шахноза Валиеванинг Ссопус ва Веб оф Ссиенсе базаларида индексланадиган илмий журналларда 2 та мақоласи эълон қилинган. 30 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. 2023 йилда “Самарқанд вилояти жой номларининг табиий географик хусусиятлари” мавзусида география фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Айни вақтда “Ўзбекистон вилоятлари географик объект номларини топонимик таҳлил” мавзусида илмий иш олиб бормоқда

Scopus ва Web of science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзили:
http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/16802

Xudoyberdiyev Oxunjon Istam o’g’li

oxunjonxudoy@gmail.ru

Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси ассистенти Худойбердиев Охунжон Истам ўғли. Самарқанд давлат университетида 2023 йилдан фаолият юритиб келади. Охунжон Худойбердиев илмий фаолияти давомида, халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 10 дан ортиқ мақолалар чоп этилган. Ҳозирги вақтда “Малик чўлининг ландшафт-мелиоратив ҳолати ва геоэкологик муаммолари” мавзусида илмий иш олиб бормоқда.

География ва табиий ресурслар кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси 1934 йилда Геология-география факултети қошида умумий табиий география кафедраси сифатида ташкил топган. География ва табиий ресурслар кафедрасининг шаклланиши ва ривожланишида турли йилларда В.Лопато, К.Кондратева, Я.Левен, Н.Леонов, М.Умаров, З.Султонов, Л.Алибеков, С.Аббасов, Х.Назаровлар, Қ.Ярашев ва Р.Мамажановларнинг хизматлари каттадир.

Бугунги кунда география ва табиий ресурслар кафедраси профессор-ўқитувчилари «Жануби-Ғарбий Ўзбекистон геосистемаларини хариталаштириш, улардан фойдаланиш ва экологик баҳолаш» мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Илмий тадқиқот ишлари Жануби-Ғарбий Ўзбекистон табиати, табиий ресурслардан расионал фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геоэкологик муаммолар, ландшафтларни инсон ҳаёти учун оптималлаштириш, табиатдаги бўлажак ўзгаришларни башоратлаш каби масалаларига қаратилган.

География ва табиий ресурслар кафедраси профессор-ўқитувчилари 1995 йилдан бошлаб республикамизда биринчилардан бўлиб халқаро алоқаларни йўлга қўйган. Кафедра профессори А.Абдуқосимов бошчилигида Европа Иттифоқининг Тасиc дасури доирасидаги халқаро лойиҳада қатнашган. 1995-1998 йиллар давомида  туризм, урбанизм, шаҳар транспорти ва шаҳар экологияси муаммолари бўйича Европанинг нуфузли олий ўқув юртлари ва марказлари билан жумладан, Брюсселдаги Ла-Камбра олий архитектура институти (Белгия), Котолония политехника университети (Испания), Милан политехника университети (Италия) ходимлари билан илмий ҳамкорликда тадқиқот ишларини олиб борган.

Лойиҳа доирасида кафедра ходимлари Брюссел Ла-Камбра олий архитектура институтида уч ойлик халқаро малака ошириш курсларини тамомлаган, 3 киши 1997 йилда Милан политехника университетида ахборот технологиялари бўйича 6 ойлик малака курслар ва семинарларда иштирок этиб халқаро сертификат соҳиби бўлишган.

Кафедрани кўп йиллар бошқарган профессор Лафас Алибеков бир неча йиллар давомида НАТОнинг атроф-муҳит муҳофазаси комиссияси аъзоси сифатида фаолият кўрсатди. Илмий тадқиқот соҳаларидаги хизматлари инобатга олиниб Лафас Алибековга “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвони берилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар бўйича илмий - тадқиқот ишларини бажаришда ҳам фаол иштирок этган. Жумладан, доцент Расул Мамажанов “Самарқанд вилоятининг ўлкашунослик атласини тузиш”, Самарқанд вилоятининг “Атроф-муҳит муҳофазаси”, “Экологик”, “Ичимлик  сувлар сифати”, “Маиший хўжалик чиқиндиларининг тарқалиши”, “Янги стационар постлар ёрдамида Самарқанд вилоятининг электр энергия берадиган шамол ресурсларини ўрганиш ва картасини тузиш” бўйича лойиҳаларда, доцент Х.Назаров  “Зарафшон водийсининг рекреация, туристик ва экологик карталарини тузиш” мавзусидаги грантлар бўйича илмий тадқиқот ишларини бажарган.

Кафедра хорижий давлатлар билан алоқалари яхши йўлга қўйилган. Жумладан, Слупскдаги Померания академияси (Полша), Руминиянинг Александр Иоан Куза университети  (Руминия), Москва давлат университети, Олтой давлат университети, Шимолий Кавказ Федерал университети, Чуваш давлат университети (Россия), Ўш давлат университети (Қирғизистон), Қозоғистон миллий педагогик университети (Олмаота), Боку давлат университети (Азарбайжон) ва кўплаб хорижий Руминия, Чехия, Словакия давлатларининг олий ўқув юртлари ва марказлари билан алоқалар ўрнатилган.

Сўнгги йиллар давомида кафедра ходимлари томонидан 150 га яқин илмий мақола ва тезислар, 6 дарслик, 14 ўқув қўлланма ва 10 монография нашр эттирилди. Ушбу илмий тадқиқот натижаларидан республикамиз барча олий ўқув юртларида фойдаланиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 1 та фан доктори, профессор, 3 та фан номзоди, доцент, 1 та катта ўқитувчи ва 3 нафар ассистентлар фаолият юритишмоқда.

Кафедрада ўриндошлик асосида хорижий Россия, Қирғизистон, Ҳиндистон давлатлари профессор-ўқитувчилари ишга қабул қилинган. География ва табиий ресурслар кафедрасида 5А140602-География (ўрганиш объекти бўйича)  йўналиш бўйича магистратура мавжуд бўлиб, бугунги кунда 30 нафар магистрант таҳсил олмоқда. Кафедра қошида «Жой плани ва мўлжал олиш» номли талабалар илмий тўгараги фаолият юритиб келмоқда. Тўгаракка география бўлимининг 50 га яқин талабалари аъзо ҳисобланиб, улар ўзларининг долзарб мавзулари билан маъруза қилиб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари     

Бакалавр

Ер билими асослари

Умумий ер билими

Географияда амалий машғулотлар

Инсон ва табиат

Геоэкология асослари

Топография картография ва ГИС

География тарихи ва методологияси

Топонимика

Ландшафтшунослик

Материклар ва океанлар табиий географияси

Антропоген ландшафтшунослик

Табиат ва география ўқитиш методикаси

Умумтаълим  дарсликлар мазмуни

Ўрта Осиё табиий географияси

Ўзбекистон табиий географияси

Географик тадқиқот методлари

Амалий география

Географик раёнлаштириш асослари

Географияни ўқитишда инновацион техналогиялар

Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари

Чўлланиш муаммолари

Магистратура

География тарихи, назарияси ва методологияси

Геотизимлар ҳақида таълимот

Табиий фанларда ГИС технологияси

Амалий ландшафтшунослик

Глобал ва регионал геоэкологик муоммолар

Табиатдан фойдаланиш стратегияси

Барқарор ривожланиш консепсияси

Табиий географик жараёнлар ва уларни моделлаштириш

 

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар