Самарқанд давлат университети

 Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси мудири
Усманов Маъруфджан Рустамович

+99890 4546408 usmonovmarufjon@samdu.uz, usmaruf1974@gmail.com

Маъруфджан Усманов география фанлари номзоди, доцент. СамДУ иқтисодий ва ижтимоий география кафедрасида 1997 йилдан фаолият юритиб келмоқда. 2003 йилда “Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари (Самарқанд вилояти мисолида)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2020 йилдан ижтимоий-иқтисодий география кафедраси мудири. Айни пайтда “Жануби-ғарбий Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг географик хусусиятлари ва истиқболлари” мавзусида докторлик диссертацияси устида ишламоқда. Мазкур соҳада 1 монография, 2 ўқув қўлланма, 5 услубий қўлланма муаллифи. 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республика ОАК журналлари ва халқаро нашрларда чоп этилган.

Олимнинг асосий илмий йўналиши Жанубий-ғарбий Ўзбекистон минтақасининг туристик салоҳияти ва улардан фойдаланишнинг географик хусусиятлари ҳисобланади.

 

                                                                                   Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси аъзолари

 

Кадиров Муродилло Асламович

kodirovmurodillo@gmail.com

География номлари номзоди, дотсент. 1994 йилда “Самарқанд вилоятида аҳоли жойлашувининг шаклланиши” мавзусида номзодлик диссертатсиясини ҳимоя қилган. Муродилло Кадиров Самарқанд вилоятида аҳоли ва аҳоли пунктлари жойлашуви, аҳолининг миллий, ижтимоий ҳолати, ёши, жинсий таркиби, аҳолининг табиий ва механик ҳаракати, меҳнат ресурслари, урбанизация жараёни ва шаҳарлар географияси, қишлоқлар географияси, аҳоли жойлашувининг ҳудудий типлари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради.

 “Турон” фанлар академиясининг фахрий академиги. 1 ўқув қўлланма, 4 монография, 7 услубий қўлланма ва 100 га яқин илмий мақолалар муаллифи.

Бугунга қадар Scopus ва Web of Science базалари илмий нашрларида 3 мақоласи эълон қилинган. Фаолияти давомида 50 маҳаллий илмий журналлларда мақолалар эълон қилган. 70 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференция ва симпозиумларда тезислари билан иштирок этган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

 

Мухамедов  Одил  Лапасович 

muxamedovodil@samdu.uz

География фанлари номзоди, доцент. 2001 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2007 йилда “Аҳоли табиий ҳаракатининг ҳудудий тафовутлари (Самарқанд вилояти мисолида)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.          

Одил Мухамедов шу кунгача 1 дарслик, 2 монография, 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган. “Қишлоқ жойлар демографияси” монографияси муаллифи. 2017 йилдан “Аҳоли табиий харакатининг ҳудудий тафовутлари (Самарқанд вилояти мисолида)" мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Жумабаев Ташпулат

jumaboyevtoshpulat@samdu.uz

География фанлари номзоди, доцент. 1968 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 1969 йилда “Сангзор ҳавзасига қарашли ландшафтларда ер типлари ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш” мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилган.   

Тошпулат Жумабаев Ўзбекистон География жамиятининг фаол аъзоси, ҳозирги Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилояти ҳудудларини қамраб олган Жанубий-ғарбий Ўзбекистоннинг табиий ресурслари ва улардан халқ хўжалигида фойдаланиш йўналиши бўйича тадқиқотлар олиб боради.

Олим фаолияти давомида 2 ўқув қўлланма, 10 га яқин услубий қўлланма ва кўрсатмалар муаллифи. 100 дан ортиқ илмий мақолалари республика ва хорижий илмий журналларда чоп этилган. 

Ибрагимов Лутфулло Зиёдуллаевич

ibragimovlutfullo@gmail.com​

География фанлари доктори, профессор. 2013 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2017 йилда номзодлик, 2022 йил докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

“Жанубий-ғарбий Ўзбекистонда аҳоли бандлигининг иқтисодий географик хусусиятлари” йўналишида илмий тадқиқот олиб боради.

Лутфулло Ибрагимов фаолияти давомида 1 монография, 5 услубий ва 2 ўқув қўлланма, 2 дарслик муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 60 дан ортиқ ишлари эълон қилинган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85122563978&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85078724215&origin=resultslist&sort=plf-f

Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси ҳақида

1961 йилда Самарқанд давлат университетининг география кафедраси базасида иқтисодий география кафедраси очилади. Кафедра ташкил топган йиллари Ф.Бахриев кафедра мудири бўлиб ишлаган. 1961 йилдан Ленинград инженерлик-иқтисодиёт институтидан келган олим доцент Сергей Федорович раҳбарлик қилган.

Бу даврда география бўлимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ маҳаллий миллат вакилларидан иборат бўлган ёш олимлар Москва давлат университетига аспирантурага ўқишга юборилди. Ана шулар ичида М.Халимов, М.Умаров ва бошқа ёш ўқитувчилар борган эди. Улар ёш олимлар ҳисобланиб, ўз вақтида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб келган. 1975-1981 йиллар давомида кафедра мудири сифатида Ғ.Ашуров фаолият олиб борди. Ўша йиллари кафедрада таълим тарбия ишлари билан бирга илмий тадқиқот ишлари борасида ҳам катта ўзгаришлар бўлди.

2000 йилдан Н.Маматқулов кафедра мудири лавозимига сайланди ва 2009 йилгача шу лавозимда самарали фаолият олиб борди. Бу даврда кафедра илмий салоҳияти янада оширишга эришилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида жаҳон илм-фани ютуқларини ўрганиш мақсадида хорижий давлатлар билан алоқаларни йўлга қўйди.

 Жумладан, Европа Иттифоқининг “Тасис” Темпус дастури бўйича урбанизация жараёнини тартибга солиш, шаҳарсозлик муаммолари бўйича илмий изланишлар олиб борди ҳамда Европа давлатларида илмий сафарларга боришга эришди.

Кафедранинг хорижий алоқаларини мустаҳкамлашда 2011-2015 йиллар давомида мудирлик вазифасини бажарган доцент М.Усмоновнинг меҳнатлари беқиёс бўлди. Шу йиллар давомида хорижий олий ўқув юртлари билан илмий алоқаларни яхши йўлга қўйишга ҳаракат қилинди. Жумладан, Руминия, Чехия, Латвия каби давлатларга докторантурага ва стажировкага иқтидорли ёшлар юборилди. Жумладан, доцент Л.Ибрагимов 2014-2017 йилларда Европа Иттифоқининг Эрасмус Мундус дастури СИЛКРОУТЕ лойиҳаси доирасида Руминиянинг Александр Иоан Куза университетида “Иқтисодий ва ижтимоий география” ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, 2017 йил PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Шунингдек, мазкур грант дастури асосида 2014-2015 йиллар давомида доцент М.Р.Усмонов ҳам фаол қатнашиб, Руминиянинг Александр Иоан Куза университетида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Кафедра ассистенти З.Разикова 2015 йилда Европа Иттифоқининг “Эрасмус Мундус CАСИА” грант лойиҳасида иштирок этиб, Чехиянинг “Чехия қишлоқ хўжалик университетининг стажёр-тадқиқотчиси, 2016 йилдан докторантурасига қабул қилиниб, илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедрада Москва давлат университети билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Москва давлат университети доценти М.Д.Горячко хорижлик ўқитувчи сифатида кафедрада рус гуруҳларига маъруза ва амалий машғулотлар олиб бормоқда ва илмий ишларда ҳамкорлик қилмоқда. 

Бугунги кунда кафедра республикамиз бўйича кўпгина университетларидаги олимлар билан илмий ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган.

Ҳозирда кафедра профессор ўқитувчилар томонидан дарслик, ўқув қўлланма, монография ва услубий кўрсатмалар чоп этилган. Кафедрада ўтиладиган фанларнинг ҳаммасидан ўқув-услубий мажмуалар яратилган. Шунингдек, кафедра ўқитувчилари томонидан “Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий географияси”, “Аҳоли географияси демография асослари”, “Шаҳарлар географияси”, “Демография ва Самарқанд вилояти географияси”, “Туризм географияси”, “Халқаро туризм географияси”, “Жаҳон иқтисодий географияси”, “Нозогеографик вазиятнинг ҳудудий жиҳатлари”, “Тиббиёт географияси ва глобал саломатлик”, “Сиёсий география”, “Employment of population in Samarkand and its economic - geographical aspects” каби дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этилган.

Сўнгги икки йилда кафедрада 2 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 6 та монография, 10 дан ўқув услубий қўлланма ва амалий машғулотлар ўтказиш учун услубий кўрсатмалар яратилди. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан жаҳоннинг юқори рейтингли илмий журналларида 40 га яқин мақолалар, республикамиз ОАК рўйхатига киритилган журналларда 50 га яқин мақолалар нашр этилди. Кафедра илмий-тадқиқот ишларининг бош мавзуси  “Жанубий-ғарбий Ўзбекистон геосистемаларини барқарор ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий географик хусусиятлари” деб номланган бўлиб, у республика ҳудудларини комплекс  ривожлантиришнинг илмий-назарий ва амалий масалаларига бағишлаган. “Ижтимоий-иқтисодий география” кафедрасида асосий штатда 6 та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда, шулардан 1 та фан доктори, 5 та фан номзоди ҳисобланади. Кафедранинг бугунги кундаги илмий салоҳияти 100 % га тенг.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари      
Бакалавр
• Иқтисодий-ижтимоий география
• Аҳоли географияси ва демография асослари.
• Туризм географияси
• Жаҳон иқтисодий географияси
• Ўрта Осиё иқтисодий географияси
• Ўзбекистон иқтисодий географияси
• Сиёсий география
• Саноат географияси
• Сервис географияси             

Магистратура
Сервис географияси
Халқаро туризм географияси
Иқтисодий ва ижтимоий география методологияси
Геодемография ва меҳнат бозори
Иқтисодий географик статистика
Нозогеографи

 

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар