Инновация ва технологиялар трансфери маркази
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ИННОВАЦИЯ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТРАНСФЕРИ МАРКАЗИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-майдаги “Иқтисодиёт соҳаларига инновациялар механизмларини жорий этишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарори ҳамда 2019-йил 11-январ куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессия йиғилиши 3-сонли Баёнининг 41-бандига асосан илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, инноватцияларни трансфер қилиш, инноватцион фаолиятни ривожлантириш, университет ва ишлаб чиқаришнинг самарали ҳамкорлигини ташкиллаштириш, хорижий университетларнинг таълим услубиёти ва илғор педагогик технологияларни ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Самарқанд давлат университетида “Халқаро инноватция ва технологиялар трансфери” маркази ташкил этилди.
Марказнинг расмий номи: Самарқанд давлат университети “Инновация ва технологиялар трансфери” маркази.
Марказнинг расмий сайти: http://transfer.samdu.uz/
Самарқанд давлат университети “Инновация ва технологиялар трансфери” марказининг бошлиғи физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Файзиев Бекзоджон Муртазаевич
+998 (97) 915-10-78, fayzievbm@samdu.uz
Инновация ва технологиялар трансфери марказининг асосий вазифалари
Марказнинг асосий мақсади инновацион фаолиятни ривожлантириш, университет ва ишлаб чиқаришнинг самарали ҳамкорлигини ташкиллаштириш, илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш.
СамДУ базасида инновацион ва технологик кичик корхоналар ва компаниялар ташкил этиш ҳамда грантлар асосида маблағларни жалб қилиш. Хорижий университетларнинг таълим услубиётини ва илғор технологияларни республика олий таълим муассасаларига жорий қилиш.
Илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, истиқбол технологияларни баҳолаш ва маркетинг орқали интеллектуал мулкни бошқариш.
Тайёр ишланмалар ва технологиялар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш.
Ишлаб чиқариш корхоналари билан грантлар ва контрактларни жалб қилишга кўмаклашиш, интеллектуал мулкни бошқариш борасида маслаҳатлар бериш.
Инновацион фаолиятни ривожлантириш ва технологияларни трансфер қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.
Технологияларни тижоратлаштириш масалалари бўйича семинар ва конференсиялар ташкил қилиш.
Технологиялар трансфери соҳасини самарали фаолияти мақсадида қўшимча ресурсларни жалб қилиш.
Ёш мутахассисларни илмий-техник соҳаларга жалб қилиш учун шароитлар яратиш.
Технологияларни трансфер етиш соҳасида, инновацион лойиҳаларни бизнес режаларни тайёрлаш, ИТИ натижаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, потенсиал инвестирларни излашда консултатив хизматлар кўрсатиш.
Патент-лицензион, инноватцион тадбиркорлик ва технологиялар трансфери бўйича таклифлар тайёрлаш ва кириш.
Интеллектуал мулк объектлардан фойдаланиш, уларни яратиш, ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Инновация фаолиятини жадаллаштиришга кўмаклашиш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш мақсадида маҳаллий ва хорижий технологиялар трансферини ташкил етиш.
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тез ва самарали ҳал қилиш учун илмий хизмат кўрсатишни ташкил етиш ва инноватцион лойиҳаларини шакллантиришда кўмаклашиш.
Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Университетни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, ишлаб чиқариш корхоналаридан маълумотлар олиш.
Университет раҳбариятига интеллектуал мулк объектларини яратиш, ҳимоя қилиш ва тижоратлаштириш фаолиятлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни киритиш.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актлари талабларининг ёки интеллектуал мулк соҳасида келишилган мажбуриятларнинг бузилиши кузатилганда, уларни бартараф етиш учун зарур бўлган чораларни кўриш тўғрисида раҳбариятга маълумот бериш.
Ўз компетентлик доирасида ва раҳбариятнинг топшириғига асосан СамДУ номидан ташқи ташкилотлар билан иш олиб бориш.
Самарқанд Давлат университети “Халқаро инноватция ва технологиялар трансфери маркази” нинг фаолияти
Самарқанд давлат университетининг “Инновация ва технологиялар трансфери маркази” бугунги кунга қадар режа асосида фаолият олиб борди. СамДУ олимларининг 69 та илмий ишланмалари бўйича иш олиб борилди. Ишланмаларнинг тақдимотлари яратилди. Уларнинг тақдимотлари алоҳида веб саҳифада (http://transfer.samdu.uz/) ёритилди ва уларни амалиётга татбиқ қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Университет факультет ва кафедраларидаги илмий тадқиқот ишланмалар умумлаштирилиб, марказ базасига йиғилди. Улардан жами 12 та лойиҳалар танлаб олиниб вилоят ҳокимиятига молиялаштириш учун тақдим этилди.
Жумладан, Апрабодиён ўсимлигидан эфир мойи олиш технологияси, Зарарли моддаларни камайтириш ва ҳидсизлантириш технологияларини жорий этиш, Чангларни юқори самарада ушлаб қолувчи матоли филтрли ускуна, Чангсимон моддаларни сувли тозалаш, Тупроқни мулжалаш орқали инноватцион иссиқхоналарда экинлар хосилдорлигини ошириш технологиясини жорий этиш, Шўрланган тупроқлар ва уларнинг мелеоратив холатини илмий асосда яхшилаш зарурати, Маржумак (гречиха) етиштириш технологияси, Тўлдирувчи материаллар ёрдамида чанг газларини тозалаш ускунаси, Табиий газдан араматик углеводородлар олишда хорижий технологияларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш зарурияти, чиқиндиларни қайта ишлаш ва кам чиқиндили технологияларни жорий этиш, Ацетилендан винилацетат олиш иннаватцион технологияси ва ишлаб чиқишни йўлга қўйиш, тежамкорлик суғоришнинг инноватцион технологиясига эҳтиёжнинг мавжудлиги каби лойиҳалар тақдим қилинди.
Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига мўлжалланган (Лойиҳа раҳбари: Холиқулов Шоди Турдиқулович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор) “Тупроқ хоссаларини яхшилаш ва тамаки ҳосилдорлигини ошириш учун мулчалаш агротехнологиясини жорий этиш” лойиҳаси молиялаштирилди. Молиялаштириш ҳажми қарийб 500 млн. сўмни ташкил этади. Тамакини Ўзбекистон шароитида ҳосилдорлиги кам бўлганлиги ва сифатини пастлиги сабабли дунё бозоридаги харидоргирлиги ҳам юқори эмас. Бунда тамаки маҳсулотнинг асосий камчиликларидан бири унда углерод ва никотин миқдорининг камлигидир. Мулчалаш агротехнологияси натижасида тамакининг ҳосилдорлиги ўртача 30% ошади ва унинг сифати ҳам яхшиланади. Тамакининг илдизлари яхши ривожланади бу ҳолат тамаки таркибидаги никотин миқдорини ошишига олиб келади. Бу эса тамакининг жаҳон бозорида харидоргирлигини оширади. Юқорида келтирилган масалалар тамакичиликда долзарб ҳисобланади.
СамДУ Инновация ва технологиялар трансфери маркази ходимлари, проф-ўқитувчилар билан ҳамкорликда қуйидаги илмий ва амалий ишланмалари ишлаб чиқариш корхоналари билан шартнома тузилиб молиялаштирилди.
Экология кафедраси катта ўқитувчиси Э.Қурбонов “Технология” ХК корхонаси билан “Лойиҳа қилинадиган иншоатларда экологик хужжатларни ишлаб чиқиш” мавзусида 10.05.2019-31.12.2022 йилларга мўлжалланган қиймати 20 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди.
Экология кафедраси ўқитувчиси Х.Боймуродов “Бўстон Самарқанд сервис” ширкати билан “Бўстонсарой Самарқанд сервис ширкати ҳудудида ободонлаштириш ва чиқиндилар бўйича экологик паспорт ишлаб чиқиш” мавзусида 15.03.2020-31.12.2022 йилларга мўлжалланган қиймати 50 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди.
Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси ўқитувчиси Қувондиқов Зокир МЧЖ “Бойдовур қўш сервис” корхонаси билан “МЧЖ “Бойдовур қўш сервис” корхонасида шартномавий муносабатларга оид ҳужжатларни юритишда ҳуқуқий ва илмий-методик маслаҳат бериш ва хизмат кўрсатиш” мавзусида 25.10.2021-31.07.2021 йилларга мўлжалланган қиймати 5 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди.
Физикавий кимё кафедраси ўқитувчиси Тилляев Абиджон “Самарқанд вилоят хокимлиги” билан “Термоклей” мавзусида 15.12.2020-31.12.2021 йилларга мўлжалланган қиймати 250 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди, ва 250 миллион сўм СамДУ ҳисоб рақамига ўтказилди.
Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси ўқитувчиси Ш.Холикулов Нарпай тумани "Maroqand sifat" МЧЖ билан “Ғўза парваришида агробиотехнологик тадбирларни ўтказиш тартиби” мавзусида 27.04.2021-30.12.2021 йилларга мўлжалланган қиймати 10 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди.
Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси ўқитувчиси Б.Бобоқулов Тайлоқ туман ҳокимлиги билан “Тайлоқ туманининг 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишлари” мавзусида 01.06.2021-01.01.2022 йилларга мўлжалланган қиймати 70 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди, ва 70 миллион сўм СамДУ ҳисоб рақамига ўтказилди.
Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси ўқитувчиси Файзуллаев Нормурод “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖ билан "Катализатор" илмий тадқиқот лабораториясини жиҳозлаш мавзусида 15.12.2020-31.12.2021 йилларга мўлжалланган қиймати 400 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди, ва 400 миллион сўм СамДУ ҳисоб рақамига ўтказилди.
Аналитик кимё кафедраси профессори Э.Абдурахмонов АО СП “УзБАТ АО” билан “Утилизация никотина в пропаноле” мавзусида 20.01.2021-31.12.2021 йилларга мўлжалланган қиймати 12,5 миллион сўм бўлган шартнома имзоланди, ва 12,5 миллион сўм СамДУ ҳисоб рақамига ўтказилди.
Самарқанд шаҳрида жойлашган “COLOR FORСE” МЖЧ билан лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш бўйича хўжалик шартномаси тузилди. Ҳамкорлик натижасида “FARVEN” савдо белгиси остида лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Марказ мутахассислари томонидан “Шайдо-мед” хусусий клиника wеб платформаси яратилди ва амалиётга жорий қилинди. Шунингдек, HELPMED Шифохоналар иш фаолияти ва касаллик тарихини автоматлаштириш орқали бошқариш тизими яратилди.
СамДУ Инновация ва технологиялар трансфери маркази ходимлари, проф-ўқитувчилар билан ҳамкорликда қуйидаги тадбирлар ўтказилди.
Люблин Технология Университети (ЛТУ) билан ҳамкорликда 2021 йил 23 апрелдан бошлаб "3D Digital Silk Road" НАWА лойиҳаси Ўзбекистоннинг бошқа олий ўқув юртлари ходимлари учун масофадан туриб ташкил қилинган "Арзон нархлардаги сканерлардан фойдаланган ҳолда кичик артефактларни 3D сканерлаш" веб-тренинглари ўтказилди.
Тренинг доирасида иштирокчилар ЛТУ томонидан Самарқанд Давлат Университетида (СамДУ) юборилган “Rangevision NEO” сканери билан ишлашни ўрганишди. Тренинг дорасида қуйидаги ишлар киради: сканер билан ишлаш иш жойини ташкил этиш, ихтисослаштирилган дастурий таъминотни қўллаб-қувватлаш, қурилмаларни калибрлаш, сканерлаш жараёнини амалга ошириш ва ЛТУ мутахассислари томонидан СамДУда сканерланган маълумотларни қайта ишлашни ташкил этиш. Тренинг ЛТУ ходимларининг НАWА лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга биринчи илмий экспедиция олдидан вазифа бўлиб, глобал Cоvid-19 пандемияси сабабли 2021 йил май ойида виртуал экспедиция сифатида масофадан туриб амалга оширди.
2021 йил 14-23 август кунлари Люблин технологиялар университети (Польша), "3D рақамли Ипак йўли" лойиҳаси доирасида (NАWА), Ўзбекистонга ташриф буюриб, Доктор. Elżbieta Milos – лойиҳа менежери, профессор Jerzi Montusevich, профессор Marek Milos, доктор Mariush Dzienkovski, доктор Marcin Barsch, доктор Kshishtof Dziedichлар ташриф чоғида Ўзбекистон тарих давлат музейи, Самарқанд Мирзо Улуғбек мадрасаси, Самарқанд Тилло-Кори мадрасаларида бўлиб, ARTEC EVA, FARO Focus S 360 сканерлари ёрдамида мадрасаларнинг 3D моделларини яратиш учун ҳамкорликда сканерлаш ишлари олиб борилди. СамДУ ва ЛТУ ходимлари биргаликда СамДУ музейларидаги танланган экспонатларни сканерлаш, сўнгра сканерланган маълумотларини ЛТУ мутахассислари томонидан 3D моделлар кўринишидаги экспонатларнинг виртуал тўпламини яратишда фойдаланиш бўйича келишувга эрилди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан экспонатларнинг виртуал тўпламини яратиш бўйича хўжалик шартномаси тузиш бўйича келишувга эришилди.
Мини қуёш электр станцияларини жорий этиш ҳамда ўрнатиш бўйича Германия технологияси ўрганиб чиқилиб, ушбу технологияларни Ўзбекистонда жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилиб, лойиҳа тайёрланмоқда, Шу бўйича Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган мини қуёш панели яқиндан танишиб иш фаолияти ўрганилди.
Самарқанд вилоятининг Нуробод ҳамда Қўшробот туманларида чорвачиликни ривожлантириш бўйича керакли маълумот ҳамда фикрлар жамланиб, 50 га ерни ўзшатириб, 100 бош қорамол боқишга мўлжалланган намунавий чорвачилик фермаси лойиҳаси тайёрланди.
2021 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд давлат университети Илмий-амалий музей-лабораторияси ҳамда Халқаро инноватция ва технологиялар трансфери маркази ходимларининг Польша Республикасига хизмат сафарида бўлиб, унда Польшанинг Люблин технологиялар университетида лойиҳа доирасида режалаштирилган ишлар давом эттирилди. Полшанинг Люблин технология университетида ўзбекистонлик ҳамкасблар билан биргаликда ўтказилаётган “3D рақамли ипак йўли” лойиҳаси доирасида “Кичик обектларни сканерлаш” мавзусида ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди. Академик алмашинув миллий агентлиги (NAWA) томонидан Академик халқаро ҳамкорлик дастури доирасида ўтказилди. Ўқув семинарида лойиҳа ҳамкорлари бўлган Ўзбекистон университетларининг ахборот технологиялари бўйича етакчи мутахассислари: М.Улуғбек номидаги Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Чирчиқ давлат педагогика институти ва Урганч давлат университети. Ўқув семинарида назарий маърузалар, Lab3D лабораториясида амалий машғулотлар, шунингдек, дала машғулотлари (яъни Полшанинг Каземир шаҳридаги обектларни сканерлаш) ўтказилди. Бундан ташқари, иштирокчилар ўқув дастуридан ташқари ЮНЕСКОнинг номоддий жаҳон мероси рўйхатига киритилган жаҳонга машҳур ўзбек рақси “Лязги”нинг ҳаракатланиш технологиясидан фойдаланган ҳолда 3Д сканерлаш сессиясида ҳам иштирок етдилар. Бундан ташқари, ўқув-семинар иштирокчилари ўз саёҳатлари доирасида ҳар йили ўтказиладиган “Биоинформатика ва тиббиёт янгиликлари” халқаро илмий-амалий конференсиясида иштирок етдилар ва тақдимотлар қилдилар. Мазкур анжуманда СамДУ илмий ахборот кутубхонаси шарқ қўлёзмалари фондидан “ХВ аср тиббиёти дарслиги – Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасасига” илмий маърузаси муаллифи мазкур фонд раҳбари М. Бузруков тақдим етилди. Ушбу лойиҳа Полша Академик алмашинув миллий агентлиги (НАWА) томонидан 2019 йилда қўллаб-қувватланган ва 2021 йил охиригача бўлган давр учун ҳисобланган. Cовидорм билан боғлиқ карантин туфайли лойиҳа 1 йилга узайтирилди. Ўтган давр мобайнида лойиҳа иштирокчилари томонидан 3Д сканерлаш технологиясини ўргатиш ва ўзлаштириш ҳамда уларни янги технология ёрдамида қайта ишлаш, Тошкент, Самарқанд, Урганч, Хива, Чирчиқ ва бошқа шаҳарлардаги музей ашёлари ва меъморий ёдгорликларини 3Д сканерлаш бўйича катта ишлар амалга оширилди. ўтказилди. Бунинг учун полшалик мутахассислар 3 та илмий експедиция ташкил етишди. Уларнинг ишида Ўзбекистон олий ўқув юртлари вакиллари ҳам иштирок етди. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида илмий конференсиялар ташкил етилди, 3 жилдлик илмий монографиялар, бир неча семинар-тренинглар чоп етилди, 30 дан ортиқ илмий мақолалар чоп етилди. Уларнинг ҳар биридан сўнг иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Лойиҳа якунлангунга қадар иштирокчилар Полша ва Ўзбекистонда яна иккита илмий анжуман ўтказади, Полшада фотокўргазмалар, самарқандлик кулолчилик рассоми Ҳайдар Ботуров асарлари ва Ўзбекистон миллий бош кийимлари виртуал кўргазмасини ташкил етади.