Cамарқанд давлат университети

математик таҳлил кафедраси мудири

Хасанов Гафуржан Акназарович

+998973987799  khasanov_g75@mail.ru

Гафуржан Хасанов физика-математика фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университети математик анализ кафедрасида 2001 йилдан буён фаолият юритади. 2020 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетининг математик анализ кафедраси мудири. 2004 йил “Силлиқ фазали тебранувчан интегралларнинг баҳоси” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2020 йилдан математик анализ кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Олим мамлакатимиз ва хориж нашрларида 20 дан зиёд илмий мақолалар чоп эттирган ва 10 га яқин услубий ва ўқув қўлланмалар муаллифи.

    Гафуржан Хасановнинг Scopus, Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп этилган мақолалари:

https://doi.org/10.37547/tajas/Volume03Issue11-04

https://doi.org/10.1007/s13324-022-00747-w

 

 

Самарқанд давлат университети математик таҳлил кафедраси аъзолари

 

Абсаламов  Толлибой

a.tolliboy@samdu.uz

 

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1981 йилдан буён Самарқанд давлат университети математик анализ кафедрасида турли лавозимларда фаолият юритади. 1984 йилда “Каррали Коши типидаги интеграл ва узлуксиз зичлик функцияли махсус интеграл” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Олим мамлакатимиз ва хориж нашрларида 70 дан зиёд илмий мақолалар чоп эттирган ва 10 дан зиёд услубий ва ўқув қўлланмалар муаллифи.

http://openaccessjournals.eu

Файзуллаева Бувразия

buvraziya_fayzullayeva@samdu.uz

 

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1977 йилдан буён Самарқанд давлат университети математик анализ кафедрасида турли лавозимларда фаолият юритади. 1994 йил “Очиқ чизиқлар бўйича кўп каррали махсус интеграллар, кўп каррали Коши типидаги интеграллар ва уларнинг қўлланилиши” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ илмий ва услубий ишлар муаллифи.

 

Арзиқулов Абдихолиқ Улашевич

a.arziqulov@samdu.uz 

 

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1983 йилдан буён Самарқанд давлат университети математик анализ кафедрасида турли лавозимларда фаолият юритади. 1992 йил ”Эллиптик типдаги чегарада бузилувчи чегаравий масалалар ечимининг силлиқлиги ва спектрал хоссалари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Абдихолиқ Арзиқулов ўқув ва илмий фаолияти давомида 100 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар ва деярли барча олий ўқув юртлари учун “Олий математика” универсал дарслигининг муаллифларидан бири. 5 услубий қўлланма чоп эттирган.

 

 

Неъматов Акбаржон Бегимқулович

a.Nematov@samdu.uz

 

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1995 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети механика-математика факультети математик анализ кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2005 йили “Ҳар хил чексизликда турли N-зонали потенциалларга яқин потенциалли Штурм-Лиувилл оператори учун сочилиш назариясининг тескари масаласи” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Акбаржон Неъматовнинг илмий-педагогик фаолияти давомида тайёрлаган 30 га яқин ўқув-услубий қўлланмалари, илмий мақолалари чоп этилган.

 

Мамиров Бердиёр Улугбекович

b-mamirov@samdu.uz

 

Кафедра ассистенти. 2013 йилдан бошлаб математик анализ кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда. 2018 йилда “Панжарадаги икки заррачали Шредингер оператори хос қийматларининг қўзғалишлари” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилди.

Бердиёр Мамиров 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, иккита ўқув қўлланма муаллифи.

 

 

Усманов Салим Эшимович

u.salim@samdu.uz

 

Кафедра ассистенти. 2019 йилдан бошлаб математик анализ кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йил “Ёйилувчан гиперсиртлар билан боғланган максимал операторларнинг чегараланганлиги муаммоси” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Тадқиқотчи гиперсиртлар билан боғланган Фурье алмаштиришлари ва максимал операторларнинг чегараланганлиги муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради. Тадқиқотларида ёйилувчан гиперсиртлар учун мувофиқлашган координаталар системасининг мавжудлиги, бундай сиртларда мужассамлашган ўлчовлар учун Фурье алмаштиришининг текис баҳоси, ёйилувчан гиперсиртлар билан боғланган максимал операторларнинг йиғилувчан функциялар фазосида чегараланганлик масалаларини ўрганади.

https://doi.org/10.3103/S1066369X21060086

https://doi.org/10.1007/s10958-022-06032-2

 

МАТЕМАТИК ТАХ,ЛИЛ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Математик анализ кафедраси Самарқанд давлат университетида дастлаб ташкил этилган кафедралардан бири бўлиб, у 1934 йилда ташкил қилинган. Биринчи кафедра мудири доцент В.Соловъэв бўлган.

1944 йилда университет қайта тиклангандан кейин кафедрага 1945-1961 йилларда доцент М.С.Собиров мудирлик қилган. Кафедрага 1961-1966 йилларда доцент Х.А.Абдуллаев, 1966-1972 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби М.С.Собиров, 1972-1984 йилларда доцент А.Н.Назаров, 1984-1985 йилларда доцент А.Маматқулов, 1985-1994 йилларда доцент У.Э.Мамировлар мудирлик қилган.

1994-1996 йилларда механика-математика факультетининг математик анализ ва функциялар назарияси кафедралари бирлаштирилиб, Функционал назария ва фунционал анализ деб номланиб академик С.Н.Лакаев бошқарган.

1996 йилдан математик анализ кафедраси қайтадан ташкил қилиниб унга 2001 йилгача доцент У.Э.Мамиров мудирлик қилган. 2001-2020 йилларда профессор И.А.Икромов кафедрани бошқарган.

Турли йилларда кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишган:

 Ибрагимова С.Г., Ғозиев А., Назаров А., Қутматов Ш., Мамашев С., Бубнов Э.А., Рўзиев Ж., Матниязов Б., Асроров Я., Нуримов Т., Қабулов Р., Ҳамроев Қ., Раббимов А.С., Маматқулов А., Солиев А., Ашуров Р., Мусаев А., Айматов Қ., Отақулов С., Лақаев С.Н. Абдуқодиров Э., Маматқулов Ҳ., Очилов П.И., Исломов И., Корниенко В.В., Бегматов А.Ҳ., Жалилов А.А.,Турсунқулов Б.М., Муясаров А., Суннатов Х.М., Боқиев Қ., Поздниякова Н.С. Маматов Ш.

Мудирлик лавозимларида ишлаган ҳар бир кафедра мудирининг иш фаолияти даврида кафедра салоҳиятини оширишда, хорижий университетлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда ёшларни илмий ишларга йўналтиришда муносиб хизматлари бор.

Жумладан, 1965 йилдан ҳозирги кунгача кафедра битирувчиларидан 10 дан ортиқ фан доктори ва 40 дан зиёди номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишган ва улар республикамиздаги турли олий ўқув юртларида юқори лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Бундан ташқари кафедранинг битирувчилари давлат бошқарув ташкилотларида, туман халқ таълими мудири, КҲК ва АЛ директорлари, ички ишлар ходимлари ва умумтаълим мактаб директорлари вазифаларини бажаришган ва бажармоқдалар.

 

Кафедра қошидаги махсус курсларни тинглаган ва фаолият кўрсатиб докторлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар: Б.Абдуалимов, Х.Худойназаров, Б.Хўжаёров, С.Лақаев, Т.Сафаров, А.Бегматов, В.Карниенко, И.Икромов, А.Джалилов, Ш.Қосимов, Ў.Розиқов, Ж.Абдуллаев, С.Имомқулов, М.Яхшибоев, К.Кулиев

Кафедранинг ҳозирги кундаги таркиби:ф-м.ф-н.дотс. Г.А.Хасанов кафедра мудири, ф-м.ф-д. проф. И. Икромов, ф-м.ф-н доцентлар: Т. Абсаламов, Р. Мардиев, Б. Файзуллаева,  З. Ашурова, У. Арзикулов, А. Неъматов, Д.Турақулов, фалсафа докторлари (PhD)лар: С. Усмонов, Б Мамиров, Ш.Муранов, ассистентлар: Ж. Мардонов, Р. Эшбеков кафедранинг илмий салоҳияти 89 фоизни ташкил қилади.

Кафедрада фаолият юритаётган илмий тўгарак ва семинарлар:

Кафедрада тебранувчан интеграллар назарияси ва математик анализни ўқитиш назарияси ва методикаси илмий йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда “Махсусликлар назарияси ва унинг тадбиқлари” номли илмий семинар профессор И.А.Икромов раҳбарлигида фаолият кўрсатмоқда.

Бу семинар қатнашчиларидан Ғ.Хасанов “Силлиқ фазали тебранувчан интегралларнинг баҳоси” мавзусида 2004 йилда, Д.Туракулов “Қавариқ гиперсиртларда мужассамланган силлиқ ўлчовлар Фуръэ алмаштиришларининг баҳолари ҳақида” мавзусида 2010 йилда номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.

А.Сафаров “Тебранувчан интегралларнинг текис баҳолари ва уларнинг тадбиқлари” мавзусида 2017 йилда, С.Усмонов “Ёйилувчан гиперсиртлар билан боғланган максимал операторларнинг чегараланганлиги муаммоси” мавзусида 2019 йилда, Ш.Муранов эса “Сўндирувчи кўпайтувчили тебранувчан интегралларнинг баҳолари” мавзусида 2020 йилда математик анализ бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини, К.Кулиев “Ҳарди типидаги тенгсизликлар ва уларнинг ночизиқли Штурм-Лиувилл масалаларига тадбиқлари” мавзусида 2022 йилда математик анализ бўйича физика-математика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олишди.

Шу билан биргаликда кафедрада Ғ.Хасанов ва А.Арзиқуловлар раҳбарлигида “Математик анализни ўқитиш муамолари” номли илмий методик семинар мунтазам фаолият юритиб келмоқда.

Кафедра аъзолари томонидан олиб борилган илмий ҳамкорлик ишлари:Кафедра бир қанча хорижий ва МДҲ давлатларнинг ОТМ лари ва илмий текшириш институтлари билан хамкорлик ишларини олиб бормоқда. Жумладан, ИСТП (Италия), Киел университети (Германия), Путра университети (Малайзия), Москва давлат университети (МГУ), Новасибрск давлат университети (НДУ), Новасибрскнинг С.Л.Соболев номли математика институтлари, А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети(Қозоғистон республикаси) билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижаси сифатида кафедра ўқитувчиларидан И.Икромов (Италия, Германия, Туркия, Жанубий Корея), Р.Мардиев (Франсия), А.У.Арзиқулов (Англия, Туркия), Ғ.Хасанов (Италия, Малазия), С.Усмонов (Туркия) хорижий давлатларда илмий сафарларда бўлганлар.

Кафедра аъзолари қуйидаги халқаро ва республикамизнинг грантлари совриндорлари бўлганлар: Проф. И.Икромов- Германиянинг Киел университетининг ДФГ (УСБ-486 рақамли) фонди гранти (2001-2019 йиллар), Италиянинг Триест шахридаги халқаро назарий физика маркази гранти (2002-2003), Ўзбекистон Республикаси ЎзФА ФТКК фонди 70 – 06 2005 йил. И.Икромов 2001 йилдан ҳозирги кунга қадар Германиянинг Киел университети профессори Д.Мюллер билан ҳамкорликда ДФГ фонди гранти асосида илмий ишлар олиб бормоқда. У 1996-2004 ва 2007-2013 йилларда Италиянинг Абдус Салам номидаги халқаро назарий физика илмий марказининг аъзоси бўлган. ОТ-Ф4-69 «Гармоник анализ, даражали геометрия ва уларнинг математик физика масалаларига татбиқлари» (2017, Ўзбекистон)

Проф.А.Джалилов - Италиянинг Триест шахридаги халқаро назарий физика маркази гранти (2002 йил), Германия ДААД илмий гранти (2004 йил). Франсия шахрининг Лилл университети илмий гранти (2005 йил), Англиянинг Қиролича жамияти илмий гранти (2004-2006 йиллар).

Кафедра қошида магистратура, таянч доктарантура (PhD), докторантура (DSc) фаолият кўтсатиб келмоқда.

Кафедра дарс ўтадиган таълим йўналишлари: Кафедра профессор-ўқитувчилари Математика факултетининг “5130100 – математика”, “5110100 – математика ва информатика”, “5130300 – Математик инжиниринг”, “5140300 – Механика ва математик моделлаштириш” таълим йўналишларига, Рақамли технологиялар факултетининг “5130200 – Амалий математика”, “5330100 – Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари” таълим йўналишларига ва физика факултетининг “5140200 – Физика”, “5110200 – Физика ва астрономия” таълим йўналишларига ҳамда Халқаро таълим дастурлари факултетининг талабаларига дарс ўтиб келмоқдалар.

Кафедра ўтадиган фанлар:

БАКАЛАВРИАТ:

  • Математика асослари;
  • Математик анализ;
  • Анализнинг танланган боблари;
  • Анализда асимптотик усуллар;
  • Параметрга боғлиқ хосмас интеграллар ва уларнинг тадбиқлари;
  • Умумтаълим дарсликлари мазмуни.

МАГИСТРАТУРА

  • Математик анализнинг қўшимча боблари;
  • Сингуляр интеграл тенгламалар назарияси;
  • Тақсимотлар назарияси;
  • Тебранувчан интеграл ва уларнинг асимптотикаси;
  • Максимал операторлар назарияси;
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси.

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар