Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси

Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси мудири

Сулоймонов Исроилжон Исомиддинович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99897-576-81-03
  •  Электрон почта: isroil-8103@mail.ru

Биография

1999-2003-йиллар – Самарқанд давлат университети талабаси;
2003-2005-йиллар – Самарқанд давлат университети магистранти;
2005-2008-йиллар – Самарқанд давлат университети аспиранти;
2010-йил – «Мулла Маҳмуд Қорий ва унинг поетик мероси» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди;
2008-2015-йиллар – Самарқанд давлат университетининг Ўзбек адабиёти тарихи кафедраси ўқитувчиси;
2015-2017-йиллар – Самарқанд давлат университети катта илмий ходим-изланувчиси;
2018-2020-йиллар – Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёт тарихи кафедраси доценти;
2020-йил – “Бобурнома”да ғолиб ва мағлуб шахс руҳий ҳолатининг бадиий тасвири” мавзусида докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган;
2020-йилдан – Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёт тарихи кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.

Мумтоз адабиёти тарихи кафедраси 1927 йилда биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитрат раҳбарлигида ташкил этилган.

Кафедрада икки нафар фан доктори ва беш нафар фан номзоди, икки нафар ассистент ўқитувчи илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Кафедрада ўзбек мумтоз адабиёти тарихининг муҳим назарий ва амалий масалалари, таълим методикасига оид тадқиқотлар олиб борилади. Хусусан, мумтоз адабий матнларнинг поэтик хусусиятлари, туркий ва форс-тожик халқлари ўртасидаги адабий алоқалар, Алишер Навоий адабий меросининг жаҳон маданияти тарихидаги ўрни каби йўналишларда фундаментал тадқиқотлар олиб борилади.

Кафедра қошида 5А220101 - «Адабиётшунослик» мутахассислиги бўйича магистратура ҳамда 10.00.02. – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича ва докторантура мавжуд.

Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари Туркия, Россия, Эрон Ислом Республикаси, АҚШ каби хорижий давлатларнинг нуфузли нашрларида эълон қилинган. 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси