Самарқанд давлат университети назарий ва амалий механика кафедраси
Назарий ва амалий механика кафедраси аъзолари
Дусматов Олимжон Мусурмонович Физика-математика фанлари доктори, профессор. 1988 йилдан буён назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. 2000 йилда “Математическое моделирование выброзащитных систем методами графов связи и их исследование” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Олимжон Дусматов фаолияти давомида 3 ўқув қўлланма, 3 монография, 15 услубий қўлланма, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 100 га яқин илмий ишлар эълон қилган. doi:10.1088/1757-899X/1030/1/012069 |
|
Абдуллаев Обид Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1977 йилдан буён назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. 1994 йилда “Мураккаб шаклдаги чизиқли эластиклик назарияси масалаларини аралаш чекли элементлар методи ёрдамида ечиш усули” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Обид Абдуллаев 1 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 40 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Буранов Худояр Маҳмадиярович Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2000 йилдан буён назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. 2010 йилда “Гистерезис типидаги эластикдемпферловчи характеристикали ва суюқликли бўғинларга эга бўлган тебранишлардан ҳимояланувчи системаларнинг устуворлиги” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Худояр Буранов фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 6 услубий қўлланма, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 40 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Нишонов Ўткир Анжибоевич Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Назарий ва амалий механика кафедрасида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2019 йилда “Қобирғали пластинка ва сферик қобиқларнинг ночизиқли деформацияланиши” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Ўткир Нишонов фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 3 услубий-кўрсатма ва 40 га яқин илмий мақола ва тезислар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Худайбердиев Зокир Бозорбоевич Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), кафедра доценти. СамДУ Муҳандислик физикаси институти назарий ва амалий механика кафедрасида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2019 йилда "Уч қатламли композит пластинканинг ностационар тебранишлари" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Зокир Худайбердиев фаолияти давомида 3 ўқув қўлланмалар, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 35 га яқин илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Холиқов Дилшод Шукуруллаевич Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти назарий ва амалий механика кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Доиравий конуссимон эластик қобиқ ва стерженларнинг ночизиқли симметрик тебранишлари” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Холиқов Дилшод фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Абдураззақов Жамшид Норбутаевич abdurazzoqovjamshid2688@gmail.com Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университети муҳандислик физикаси институти назарий ва амалий механика кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Доиравий силиндрик эластик қобиқ ва стерженларнинг ночизиқли симметрик тебранишлари” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Абдураззақов Жамшид фаолияти давомида 1 дарслик, 20 га яқин илмий мақола ва тезислар эълон қилган. |
|
Худайбердиева Шоҳсанам Махмуджон қизи Кафедра ассистенти. 2018 йилдан буён СамДУ назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. “Доиравий конуссимон қобиқлар ва стерженларнинг қовушоқ сиқилувчан суюқлик билан ўзаро ностатционар таъсирлашуви” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертация иши бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. Худайбердиева Шоҳсанам фаолияти давомида 4 хорижий ва 9 республика журналларида илмий мақола ва тезислар эълон қилган. |
|
Назарий ва амалий механика кафедраси тарихидан Назарий ва амалий механика кафедраси Самарқанд давлат университетининг тарихий кафедраларидан биридир. 1946 йилда профессор И.С.Куклес ташаббуси билан назарий механика кафедраси, 1950 йилда механика бўлими ташкил этилган. Кафедрада фаолият олиб борган И.С.Куклес, физика-математика фанлари доктори профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги (1960 й.) даражасига эга бўлади. |
|
Турли йилларда назарий механика кафедрасида И.С.Куклес, Х.Р.Рахимов, И.И.Широв, Н.А.Тубасов, М.Б.Гукямухов, И.М.Дорфман, А.Ф.Жютунжи, Б.У.Усмонов, Л.М.Кучеренко, Э.Н.Руденко, А.М.Матвиенко Т.Н.Нуров, Ж.Қаюмов, О.М.Дўсматов, Р.Ш.Индиаминов, А.Тилавов, Ф.А.Амирқулова, Ф.Сатторов, М.Рахматовлар фаолият кўрсатишган.Механика бўлимидан академик Т.Ш.Ширинкулов, профессорлар: Ф.Б.Бадалов, К.Ш.Бобомуродов, Ҳ.Т.Тўраев, А.И.Латипов, Ж.Акилов, Б.Х.Хўжаёров, Х.Х.Худойназаров, О.М.Дўсматов ва бир қанча фан номзодлари дотцентлар етишиб чиқдилар. |
|
1977-1995-йилларда кафедрани дотцент Т.Н.Нуров, 1995-2013 йилларда техника фанлари доктори, профессор Х.Х.Худойназаров, 2013 2018 йилларда доцент Ш.Д.Бердиевлар бошқариб келишди. 2018 йилдан бошлаб кафедрага профессор Х.Х.Худойназаров кафедра мудири этиб тайинланди. Ҳозирги кунда кафедрада 10 нафар профессор-ўқитувчи фаолийат олиб боради. Халқаро ҳамкорлик: Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб унинг аъзолари чет давлатлар олийгоҳларига мунтазам равишда илмий сафарларда бўлиб келмоқда. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Кафедра аъзолар ЎзР ФА, Москва ДУ, Томск ДУ, Калифорния университети (АҚШ), Окланд университети (Янги Зеландия) олимлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқдалар. |
|
Кафедра аъзолари материалларнинг аниқлаштирилган физик-механик характеристикаларини ҳисобга олишга асосланган, конструкция ва унинг элементларининг, айниқса, модда структурасининг регулярлиги бузилган локал зоналарда, кучланган-деформатсияланганлик ҳолати тўғрисида аниқ маълумот берувчи экспериментал-назарий, янги, мукаммаллаштирилган методларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, текис ва фазовий системаларда арматураларни оптимал жойлаштириш ва эффектив лойиҳалаш методлари, ўраб турувчи деформатсияланувчи муҳит, ички ва ташқи идеал ва қовушоқ суюқликлар билан ўзаро таъсирлашувчи силиндрик қатлам, қобиқ ва стерженларнинг ўққа нисбатан симметрик ва симметрикмас тебранишлари назарияларини яратиш билан шуғулланадилар. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавр
|
|
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар