Самарқанд давлат университети ўзбек

тили ва адабиёти кафедраси мудири

Мирзаев Ибодулла Камолович

+998911915272   Ibodullamirzayev@samdu.uz

   Ибодулла Мирзаев  филология фанлари доктори, профессор. 1969 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 1975 йилда “Проблемы передачи слов, обозначающих реалии французской жизни, на узбекский язык” мавзусида номзодлик, 1992 йилда “Проблемы лингвопоэтической интерпретации стихотворного текста (на материале современной узбекской поэзии)” мавзусида докторлик диссертацияларини ёқлаган.

    Ибодулла Мирзаев ўз фаолияти давомида 14 монография, 5 дарслик, 12 ўқув қўлланма, (таржима асарлари билан бирга) 10 дан ортиқ дастур ва услубий қўлланма, 600 дан ортиқ илмий мақола, жумладан, Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда илмий мақолалар эълон қилган,   “Ўзбек тили”, “Француз тили грамматикаси (Морфология)”, “Таҳлилий ўқиш” каби дарсликлар муаллифи. “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг Россияда ўрганилиши” монографиясини, “Modern trends of linguistics” (“Тилшуносликнинг замонавий йўналишлари”) номли маърузалар матнини нашр эттирган. Ибодулла Мирзаев 40 дан ортиқ машҳур рус ва хорижий адабиётшунос ва тилшунослар мақолаларини француз тилига таржима қилган.

    1997-2018 йилларда олимнинг саъй ҳаракатлари ва масъул муҳарирлигида “Филология” номли илмий мақолалар тўпламининг 13 жилди чоп этилган. Айни пайтда Ибодулла Мирзаев раҳбарлигида “Тил.Таълим.Таржима” ва “Алишер Навоий” халқаро электрон журналлари фаолият кўрсатмоқда. Иккала журнал ҳам ОАК томонидан эътироф этилган.  

Профессор Ибодулла Мирзаев Марказий Осиёда биринчи бўлиб “Лингвопоэтика” илмий тадқиқот йўналиши ва “Таҳлилий ўқиш” номли инновацион таълим методига асос солган.

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси аъзолари

Суванова Жумагул Рашидовна

Филология фанлари номзоди, доцент СамДУ филология факултетида 1996 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2000 йилда “Ҳозирги ўзбек шеъриятида бадиий изланишлар” (Усмон Азим ижоди мисолида) мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 
Жумагул Суванова фаолияти давомида 1 монография, 1 илмий-оммабоп рисолалар тўплами, 1 ўқув, 1 услубий қўлланма чоп эттирган. Ҳозирги кунда унинг 20 дан ортиқ мақолалари хорижий ва республика журналларида халқаро анжуман ва конференциялар тўпламларида эълон қилинган. 200 дан ортиқ бадиий публицистик мақолалари, 18 адабий-бадиий шеърий ва насрий тўпламлари нашр этилган.
 

Муҳитдинова Бадеа Муслихиддиновна

badeamuhitdinova1978@gmail.com

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида 2001 йилдан буён фаолият юритиб келади.

2009 йили “Сайидаҳмад Васлий Самарқандий мероси ва унинг адабий муҳитдаги ўрни” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 2 монография, 1 илмий рисола, 1 ўқув қўлланма ва 4 услубий қўлланма, 1 Scopus ҳамда хорижий ва республика журналларда 100 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган.

https://www.psychosocial.com/article/PR2020629/27411/

Нарзиева Маъмура Норпулатовна

mamuranarziyeva164@gmail.com

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2022 йилда “Бадиий қиёфа ва манзара яратишнинг адабий-поэтик тадқиқи (Абдулла Орипов шеърияти мисолида)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.

Маъмура Нарзиева фаолияти давомида 1 ўқув, 2 услубий қўлланмалар муаллифи. Ҳозирги кунда ўқитувчининг 20 га яқин мақолалари хорижий ва республика журналларида эълон қилинган.

Қодирова Барно Ибрагимовна

kodirova.b86@gmail.com


Филология фанлари бўйиича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ Ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2021 йилда “Ўзбек ва қозоқ тилшунослик терминларининг қиёсий-типологик таҳлили (ўзбек ва қозоқ мактаб дарсликлари асосида)” мавзусида филология фанлари бўйиича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.
Фаолияти давомида 1 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 1 монография, 1 луғат, 1 ўқув услубий кўрсатма ҳамда 50 дан ортиқ мақолалари нашр қилинган. Шунингдек, бугунги кунга қадар Scopus ва Web of Science базасига кирувчи халқаро журналларда 2 мақоласи эълон қилинган

 

https://www.elibrary.ru/item.asp?id=43288623

Link

 

Убайдуллаева Мафтуна Азаматовна

maftunaubaydullayeva08@gmail.com

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD. Кафедра доценти. CамДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Ўзбек ва қирғиз адабиётшунослик терминларининг қиёсий-типологик таҳлили (мактаб дарсликлари мисолида)” мавзусида 2021 йилда (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Мафтуна Убайдуллаева фаолияти давомида 30 дан ортиқ хорижий ва республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган. Шунингдек, халқаро нуфузли инфафакторли журналларда бугунги кунга қадар 3та мақоласи эълон қилинган. 3 услубий қўлланма, 1 ўқув қўлланма, 1 луғат, 1 монография муаллифи

Малонов Аҳмаджон Хошимович

mavlonovahmad87@gmail.com

Кафедра ассистенти. Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида қўлланилган терминларнинг таркибий-мазмуний таҳлили” мавзуси (PhD) бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. Аҳмаджон Мавлонов фаолияти давомида 1 хорижий ва 2 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган.

 

Ҳасанов Аҳмад Иса ўғли

ahmadhasanov@samdu.uz

Кафедра ассистенти. Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Садриддин Айнийнинг “Судхўрнинг ўлими” повести терминларининг таркибий-мазмуний таҳлили” мавзусида (PhD) бўйича илмий изланиш олиб бормоқда.

Фаолияти давомида 3 хорижий ва 4 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган. 

 

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ҳақида

 СамДУ ўзбек филологияси факультети қошида фаолият кўрсатган, кафедрага профессорлар Ҳ.Бердиёров ва Х.Дониёровлар раҳбарлик қилган.

“Умумий тилшунослик” кафедраси вориси сифатида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан 1990 йилда ташкил этилган ўзбек тили кафедраси ўтган давр мобайнида “Факультетлараро ўзбек тили”, “Факултетлараро ўзбек тили ва адабиёти”, “Амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси” номлари билан юритилиб келинди. 2021 йилда яна “Ўзбек тили ва адабиёти” деб қайта номланди.

Кафедрада профессорлар Ҳ.Бердиёров, Х.Дониёров, Н.Ражабов, Н.Турниёзов, Б.Ўринбоев, М.Нушаров, доцент А.Абдусаидов, М.Йўлдошев, Ш.Маҳматмуродов, М.Абдиев, Р.Ҳожиева, Ж.Холиқулов, С.Турсунов,. А.Асроров, Р.Сувонова, Ж.Сувонова, Н.Шойимова, М.Раҳмонова, Бобохўжаев, М.Болтаев, Ғ.Ҳамроев, А.Собиров, Ш.Темиров, ўқитувчилар В.Самадова, Э.Раҳматова, С.Мирзаева, Ғ.Ғаниева, Ў.Кенжаев, К.Мелиев, Й.Рустамова, Р.Ешназарова, Н.Ерназаров, М.Очилов, Ш.Сориев, М.Ғуломова, Ш.Охунова, Э.Қулаҳмедов, А.Турсунов, Н.Убайдуллаев ва бошқалар фаолият кўрсатганлар.

Кафедрага 1990-1996 йилларда проф.Н.Ражабов, 1996 йилдан 2012 йилгача проф.И.Мирзаев, 2012 йилдан 2015 йилгача доцент Б.Муҳитдинова мудирлик қилган. 

2015 йил май ойида ўзбек филологияси факультети таркибидаги учта кафедра бирлаштирилиб, унга проф. Д.Салоҳий раҳбарлик қилган. 2017 йилда кафедралар ажралиб ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси сифатида ташкил этилди ва бугунга қадар профессор И.Мирзаев раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Кафедра дастлаб рус ва тожик гуруҳларида “Ўзбек тили” фанидан дарслар ўтган. Кейинчалик фанлар сони ортиб борди. Ҳозир кафедрада ўзбек гуруҳларига “Ўзбек тили”, “Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси ва имлоси”, “Давлат тилида иш юритиш, ҳужжатчилик ва атамашунослик”, “Ўқитувчининг нутқ маданияти”, “Ўзбек адабиёти”, “Терминология ва давлат тилида иш юритиш асослари”, “Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси”, “Матннинг филологик таҳлили”, “Фердинанд де Соссюрнинг лингвистик таълимоти моҳияти”, “Она тили таълимининг долзарб муаммолари”, “Адабиёт таълимининг долзарб муаммолари”, “Мумтоз адабиётининг асосий йўналишлари ва таълими”, “Мадраса таълими”, “Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши”, “Таҳлилий ўқиш” фанлари ўтиладиган бўлди.

Кафедрада “Ўзбек филологияси масалалари”, “Филология”, “Лингвопоэтика масалалари” номлари билан 13 та илмий мақолалар тўплами чоп этилди, 1997 йилдан «Тил ва адабиёт муаммолари», 2013 йилдан «Ономастика»  илмий мақолалар тўпламлари нашр эттирилди. Шунингдек, 3 халқаро ва 3 республика илмий-назарий анжумани ўтказилди.

 

2006 йилда проф.И.Мирзаев ҳамда доц.М.Болтаевларнинг «Ўзбек тили» электрон дарслиги, доц.М.Болтаевнинг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси»дан электрон қўлланмаси чоп этилди.

2012 йилда Самарқанд давлат университети ректори, профессор У.Ташкенбаевнинг буйруғига асосан кафедра қошида проф.И.Мирзаев раҳбарлигида «Илмий таржима» лабораторияси ташкил этилди. Проф.И.Мирзаев академиклар E.Бертельс, Э.Лотман, Л.Шчерба, профессорлар Бодуэн ду Куртенэ, В.Кудрявцев, А.Богородитский, С.Карцевский, С.Иванов, В.Гак, И.Ковтунова, Л.Зубова, Ж.Лаёнз, Л.Блумфилд, В.Ҳумболтларнинг илмий ва дидактик асарлари, К.Батюшков, А.Пушкин, Ю.Лермонтов, А.Блок, Н.Некрасов, С.Есенин, А.Ахматова, М.Светаева, Н.Гумилёв, В.Висотский, А.Вознесенский, Мопассан, А.Камю, Ш.Бодлер, Аполлинер, А.Дотел, Эдгар По ва бошқаларнинг назмий ва насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилди. Проф.И.Мирзаев ҳамкасблари  Асрор Нарзиқулов, Нематулла Элмуродов, Салоҳиддин Исмоилов, Мухтор Бегматов (СамДЧТИ), Абдураҳмон Нурмуҳаммедов, Одилжон Раҳмонов ва шогирдлари Мардон Болтаев, Бадеа Муҳиддинова, Эркин Қулаҳмедов, Роҳила Рўзмонова, Нодира Исоқова, Сайёра Тоғаева, Ғофир Ҳамроев, Нормуҳаммад Убайдуллаев, Шерали Темиров (СамДУ), Нафиса Қосимова, Дилафруз Хўжаева (БухДУ),Вазира Нафасова (ҚарДУ), Гавҳарой Тўхлиева (ТошДПУ), Фазилат Қодирова (ТошДРДИ) ва билан ҳамкорликда дарсликлар, улардан парчалар, монография ва илмий мақолалар таржима қилишди

.

2012 йилдан кафедрада “Педагогик маҳорат” илмий тўгараги фаолият олиб боради. Тўгарак мажлисларида талабаларнинг йигирмадан ортиқ илмий маърузалари эшитилиб, муҳокама этилади. Улардан энг яхши деб топилганлари мақолалар тўплами ёки нуфузли журналларда нашр этишга тавсия этилади.

Кафедра аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Навоий ва Жиззах ОТМ лари ва республикадаги бошқа олий ўқув юртларидаги турдош кафедралар, Англиянинг Оксфорд университети, АҚШ, Гарвард университети, Германиянинг Берлин ва Ҳумбольдт университетлари, Вена (Австрия) университети, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ҳамда хорижлик мутахассис олимлар билан илмий алоқалар ўрнатган. Кафедрада МДУ профессори Александр Кадирбаевлар фаолият юритиб келдилар.

Ҳозирги кунда кафедрада 1 та фан доктори, профессор, 2 нафар фан номзоди доцент, 1 нафар PhD доцент, 3 нафар PhD ўқитувчи ва 2 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада “Ўзбек тили ва адабиёти таълимининг долзарб масалалари” бош мавсусида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Кафедра қошида ташкил этилган “Сўз” илмий-услубий семинари машғулотларида нафақат кафедра олимлари, балки бошқа олий ўқув юртларининг етакчи олимларининг долзарб мавзулардаги маърузаларини муҳокама этиб келинмоқда. Проф.И.Мирзаев раҳбарлигида 10 дан ортиқ PhD диссертациялари ҳимоя қилинмоқда. Кафедрада 20 дан ортиқ фан номзоди ва докторлар тайёрланди.

2019 йилда кафедрада проф.И.Мирзаев ташаббуси билан “Тил, таълим, таржима” ҳамда 2020 йилдан “Алишер Навоий” халқаро илмий журналлари таъсис этилди ва Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Олий Аттестатсия Комиссияси илмий нашрлар рўйхатига киритилди.

Кафедра ЕвроОсиё туркшунослик институти (таълим муассаса, директор проф. Эункюнг Оҳ билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида 5 йилга ҳамкорлик шартномаси тузган. Бундан ташқари, Санкт Петербург, Минск олий таълимлари билан илмий тадқиқотлар соҳасида шартномалар тузилган.

Кафедра ўқитувчилари томонидан 12 та дарслик,  ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма ва мажмуалар, 20 дан ортиқ монография, 13 та илмий тўплам, 1000 га яқин илмий мақола чоп этилди.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Имло  муаммолари
  • Таҳлилий ўқиш
  • Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши
  • Ўзбек тили
  • Таҳрир назарияси ва техникаси
  • Рақамли саҳифалаш
  • Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси
  • Ифодали ўқиш ва нутқ маданияти
  • Таълимда инновацион ахборот ва педагогик технологиялар
  • Она тили ва адабиёти дарсликлари мазмуни (умумтаълим дарсликлари мисолида)
  • Ижодий ишларни ўтказиш методикаси (Танлов фан)
  • Давлат тилида иш юритиш (Танлов фан)
  • Талаффуз ва имло асослари (Танлов фан)
  • Ёзув ва ёзув техникаси (Танлов фан)
  • Халқ оғзаки ижоди намуналари ўргатиш методикаси (Танлов фан)

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар