Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедраси
Самарқанд давлат университети
социология ва ижтимоий иш кафедраси мудири
Негматов Исоқжон
+99894 5353602 n-isoq@samdu.uz
Исоқжон Негматов фалсафа фанлари номзоди, доцент. 1985 йилда “Тараққиётнинг тизимийлиги муаммоси” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Олимнинг “Иқтисодий маданият ва давр” монографияси, “Ҳаётим фалсафаси” рисоласи “Ижтимоий иш этикаси” номли дарслиги ва “Ижтимоий ишнинг этик-профессионал қадриятлари” номли ўқув қўлланмаси нашр этилган.
Олим ўзининг илмий-педагогик фаолиятида фалсафа, миллий ғоя, маънавият асослари, социология ва ижтимоий иш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг илмий- назарий жиҳатларини чуқур асослашга бағишланган 20 га яқин ўқув-услубий қўлланмалар, 1 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 1 монография, 5 рисолалар муаллифи. 200 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган. 4 Scopus ва 15 халқаро илмий журналларда мақолалар нашр эттирган.
Социология ва ижтимоий иш кафедраси аъзолари
Рахимжон Каримович Юсупов Тарих фанлари номзоди, доцент. "Ўзбекистон ишчилари тарихи 1945-1950 йиллар" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Айни вақтда "Ўзбекистон демографик тарихи ХХ аср охири-ХХI аср боши" мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Рахимжон Юсупов 4 ўқув қўлланма, 6 рисола, 8 илмий тўплам, 270 га яқин илмий-услубий ва оммабоп мақолалар муаллифи. Тарих, демография, социология, ижтимоий иш тарихи ва назарияси, жамоатчилик фикрини ўрганиш, тарбиянинг ҳозирги замон концепсияси, ижтимоий иш касбининг ҳозирги замон назарияси ва методологияси соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бормоқда. Ўзининг ўқув ва илмий-педагогик фаолиятида “Архившунослик”, “Тарих ўқитиш методикаси”, “Тарихшунослик”, “Ижтимоий ишга кириш”, “Ижтимоий ишнинг тарихи ва назарияси”, “Демография” фанларидан ва аҳолишунослик тарихи соҳасида олиб борилаётган ишларнинг илмий-назарий жиҳатларини чуқур асослашга бағишланган 12 ўқув-услубий қўлланмалар ва ўқув - амалиёт дастурлари чоп этган. |
|
Нормаматова Махсуда Нурмаматовна
Социология ва ижтимоий иш кафедраси доценти. 2020 йилда "Виртуалистикада постноклассик эпистемология ғоялари" мавзусида фалсафа доктори (PhD) докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Махсуда Нормаматова 1 дарслик, 2 монография, 1 ўқув қўлланма, 2 ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 10 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий илмий нашрларда эълон қилинган. |
|
Шеров Маъруф Болтаевич
|
|
Дилфуза Бахриева Социология ва ижтимоий иш кафедраси доценти. Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедрасида 2005 йилдан буён фаолият юритиб келади. "Гуманистическая сущност суфийских воззрений Абдурахмана Джами " мавзусида PhD докторлик диссертациясини ёқлаган. |
|
Гулсун Тагиева Социология ва ижтимоий иш кафедраси доценти. Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедрасида 2014 йилдан буён фаолият юритиб келади. "Халқ билан мулоқотда ижтимоий ҳамжиҳатлик тамойилларини такомиллаштириш" мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. |
|
Мавжуда Тангирова tangirovamavjuda1976@gmail.com Социология ва ижтимоий иш кафедраси ўқитувчиси. Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедрасида 2005 йилдан буён фаолият юритиб келади. "Давлат ва нодавлат ташкилотларида аёллар фаолиятининг социологик таъсири" мавзуcида докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
|
|
Эшмуродов Набилло Ибодулло ўғли |
|
Тошпўлатов Достонжон Нодир ўғли dostont1995@gmail.com +998995491760
Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедраси ўқитувчиси. 2023 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ёш оилаларнинг ички зиддиятларини бартараф этишда интервенциянинг аҳамият” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Ўнга яқин халқаро ва республика журналларида илмий мақолалари эълон қилинган. |
|
Социология ва ижтимоий иш тарихи кафедраси ҳақида Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедраси 1994 йилда ташкил топди ва социология кафедраси номи билан фаолият кўрсатди. 2005-2017 йилларда эса ижтимоий иш кафедраси номи билан фаолиятини давом эттирди. 2017-2020 йилларда ижтимоий фанлар кафедраси номига ўзгартирилди. 2020 йил 1-июлдан бошлаб социология ва ижтимоий иш кафедраси номи билан фаолият кўрсатмоқда. Кафедра аъзолари Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, АҚШ, Буюк Британия, Франсия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирда кафедрада Северо-Кавказ федерал университети профессори Дмитрий Лушников ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият бошқарув академияси бошқарув социологияси ва психологияси кафедраси мудири, социология фанлари доктори, профессор М.Бекмуродовлар фаолият юритмоқда. Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар яратилган. Шунингдек, 10 дан ортиқ монография, 20 га яқин илмий оммабоп рисола, 20 дан зиёд илмий тўплам, 300 га яқин илмий мақола ва 100 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этилган. Кафедрада бугунги кунда “Янги Ўзбекистонда социология ва ижтимоий ишни ўқитиш ҳамда социал тадқиқотларни ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
|
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар