Самарқанд давлат универститети

       тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси мудири

Хўжақулов Сирожиддин Холмаҳматович

+998915367488 sirojiddinxujaqulov1976@gmail.com    

    Сирожиддин Хўжақулов, филология фанлари доктори (DSc). Самарқанд давлат университетида 2000 йилдан буён турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 2023 йилдан СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси мудири.

    2008 йилда «Миллий уйғониш даври тожик адабиётининг жанрий ва услубий хусусиятлари» мавзусида номзодлик, 2022 йил “XIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрларнинг тадрижий такомил тамойиллари (анъана ва новаторлик) мавзусида докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган.

    Олимнинг 50 дан ортиқ илмий ишлари турли хорижий ва миллий нашрларда чоп этилган. 2 монография, 4 дарслик муаллифи. 50 га яқин мақолалари, 8 илмий ахборот ва маъруза тезислари нашр этилган.

link   

https://www.google.com/search?q=SSN%3A+2249-7137  

https://www.google.com/search?q=SSN%3A+2278-4853

https://www.google.com/search?q=Vol.+8+No.+12

Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллар кафедраси аъзолари

Саъдиев Садри

sadiev_sadri@gmail.uz

Таниқли адабиётшунос олим Садри Саъдиев филология фанлари доктори. 1971 йилда XII аср машҳур ҳажвнавис шоири Сузаний Самарқандий ижоди бўйича  “Сузаний ва XII аср Самарқанд адабий муҳити” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. “XVII аср тожик адабиёти” китоби муаллифи. 1990 йилда XVII аср тожик адабиётига доир ўз изланиш ва тадқиқотлари асосида “XVII аср тожик адабиёти тараққиётининг асосий йўналишлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.  

Садри Саъдиев муаллифлигидаги  “Тожик адабиёти” (ХVI-XIХ ва ХХ асрлар боши), “Адабий асар шакли ва мазмуни” китоблари ҳам олий ўқув юртларида “Адабиёт назарияси” фанига доир асосий ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинади.

Олим ҳозирги пайтда “Самарқандда тожик адабиёти” мавзуси устида илмий-тадқиқот олиб бормоқда. 8 та монография ва алоҳида китоблар, шунингдек 100 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

 

Жума Ҳамроев

juma_hamroh@gmail.com

Жума Ҳамроев филология фанлари доктори, профессор. 1970 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритб келади.

Олимнинг асосий илмий-тадқиқот мавзуси форс-тожик адабий танқидчилиги ва унинг ривожланиш босқичлари, хусусан янги давр тожик прозаси ва поезияси танқидчилиги масалаларига бағишланган. 1990 йилда “ХХ аср 60-70 йиллар тожик прозаси” мавзусида номзодлик, “ХХ аср 60-80 йиллар тожик адабий танқидчилиги тарихи (Танқидда ўзликни англаш, проза ва поезия танқидчилиги)” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Жума Ҳамроев 200 дан ортиқ илмий, илмий-услубий ва оммабоп мақолалар, монография, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, “Тожик адабий танқидчилиги тарихи”, “Асрори нақд”, “Нақди шеър”, “Нақди насри бадеии тожики”, Таърихи адабиёти навини тожик”, “Асрори шеъри шоир”, “Назарияи адабиёт” каби фундаментал тадқиқий ишларини нашр эттирган.

Шерназаров Акмал Андиёқулович

akmalshernazarov@gmail.com

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2018 йилда “Қашқадарё тожик маросим фолклорида икки тиллилик ва адабий таъсир” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда “Ўзбекистонда икки тилли фольклор генезиси, жанрлар типологияси ва поетик локал хусусиятлари (ўзбек ҳамда тожик фолклори мисолида)” мавзусида илмий иш олиб бормоқда. Мазкур тадқиқот Ўзбекистонда яшовчи ўзбек ва тожик халқининг икки тиллилик (зуллисонайнлик) анъанаси асосида тожикларнинг ўзбек тилида, ўзбекларнинг тожик тилида яратилган ҳамда огъзаки ижро қилиниб келинаётган поетик намуналари генезиси, жанрлар типологияси, локал хусусиятлари масалаларига бағишланган.

Акмал Шерназаров 1 ўқув, 2 ўқув услубий қўлланма, 1 илмий ишланма ва 40 дан зиёд илмий ва илмий-оммавий мақолалар муаллифи ҳисобланади. Шулардан 5 таси хорижнинг нуфузли илмий журналларда нашр қилинган.

https://doi.org/10.5281/zenodo.1341403
https://www.psychosocial.com/article-category/issue-9 

Адашуллоева Гулноза

gulnoza-a@umail.uz

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2018 йилда “Тожик ва ўзбек тилларида шахс хусусиятини ифодаловчи фразеологизмларнинг қиёсий-типологик таҳлили” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа докторлиги диссертациясини ҳимоя қилган.

 Фаолияти давомида 60 дан ортиқ илмий иш эълон қилган. 2 илмий рисола, 48 илмий ва услубий характердаги мақола, 3 ўқув-услубий қўлланма ва 3 дарслик муаллифи.

https://filologiyameseleleri.com/pdf/2012/2.
https://samxorfil.uz/images/source/magazine_issues/2011/4-41
https://novateurpublication.com/12/2020
http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.66
https://arm.samdchti.uz/library/download/593
https://slib.uz/en/journal/view?id=131 
http://creativecommons.org/licenses/by/4.0/   
http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.66  

Мажидова Сабоҳат Жамиловна

anija_2006@mail.ru

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2019 йилда “Жомий ғазалиётидаги рамзий истилоҳларнинг луғавий ва мажозий маъноларини талқин қилиш усуллари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа докторилиги (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 
Сабоҳат Мажитова 3 монография, 2 дарслик, 4 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. 50 дан зиёд илмий ва илмий-оммабоп мақолалари республика ва хорижий нашрларида эълон қилинган. 
Ҳозирги вақтда Сабоҳат Мажитова “Абдураҳмон Жомий ва Алишер  Навоий ғазалларида “инсон” консептининг лингвопоетик тадқиқи” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда. 

Воҳидов Абдуваҳоб
vahidov19@mail.ru

СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси катта ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 1991 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳозирги вақтда “Самарқанд тожиклари шеваси фразеологик бирликларининг структуравий-граматик таснифи” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа докторлиги диссертацияси устида тадқиқот иши олиб бормоқда. Олимнинг 50 дан ортиқ илмий-тадқиқот ишлари, 4 ўқув ва услубий қўлланмалари мавжуд. Тожик мактаблари учун дарсликлар ва услубий кўрсатмалар муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган.

Юнусзода Зулфия Юнусовна

yunuszoda@mail.ru

Самарқанд давлат университети тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси ассистенти. “Тожик маърифатпарвар адабиётида сафарнома жанри” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Халқаро ва республика нашрларида 20 га яқин  мақолалари нашр этилган.

https://cyberleninka.ru/search?q=Yunuszoda%20Zulfiya&page=1

https://elibrary.ru/item.asp?id=43034403

https://cyberleninka.ru/article/n/evolutional-development-of-the-genre-of-travel-notes

https://cyberleninka.ru/search?q=YUnuszoda%20Zulfiya%20YUnusovna&page=1

http://ds5.rf/uploads/files/2020-03/1583140387_sbornik-statey-mezhdunarodnoy-konferencii-konferencii.pdf#page=130

https://naukaip.ru/wp-content/uploads/2020/01/MK-684-3.pdf#page=33

https://cyberleninka.ru/article/n/zhanr-putevyh-zametok-v-tvorchestve-ahmada-donisha

Мирзаев Хайём Тошқулович

umarixayyom@mail.ru

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2016 йилдан буён тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. 2021 йилда “Сайфий Бухорий ва унинг “Аруз” рисоласи” мавзусида  филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Бугунга кунга қадар 60 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар эълон қилган. “Фарҳанги мухтасари истилоҳоти рисолаи “Арўз”-и Сайфии Бухорои” номли илмий луғат муаллифи.

Хайём Мирзаев профессор Жумақул Ҳамраев билан ҳаммуаллифликда умумтаълим мактаблари тожик синфлари 10-синф ўқувчилари учун “Адабиёт” дарслигини яратган.

http://www.jcreview.com/?mno=99842

Ахмедова Дилором Исматовна

axmedovadilorom@gmail.com

СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2021 йилда “Х аср тожик шеъриятида қитъа жанрининг тутган ўрни” мавзусида  филология фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалари республика ва хорижий журналларда нашр қилинган. 

Шукуров Фозилжон Маҳмадович

fozil_shukurzoda@mail.ru 

2021 йилда “XIV аср охирлари ва ХV аср бошларида Самарқанд адабий муҳити ва шоир Бисотийнинг ижодий мероси” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Бугунги кунда “Темурийлар даврида Мовароуннаҳр адабиёти тараққиёти (ижодий изланишлар ва услуб муаммоси)” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Фозилжон Шукуров “Бисотий Самарқандий ва Мовароуннаҳр адабий муҳити XIV иккинчи ярми ва ХV аср бошларида” номли монография ҳамда “Забони Шарқ (арабий)” номли ўқув қўлланма муаллифи ҳисобланади.

Нуруллоева Зарина

znurulloeva83@gmail.com

2018 йилда “Тожик-форс изоҳли луғатларда сўз маъноларини ифодалашнинг ўзига хос хусусиятлари” (“Бурҳони қотеъ” материаллари асосида) мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Мазкур мавзу доирасида 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республика ва хорижий нашрларда чоп этилган. Зарина Нуриллоева тожик-форс лексикографияси тарихий тамойиллари ва луғат турлари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради.

https://arm.samdchti.uz/library/download/593

http://creativecommons.org/licenses/by/4.0/

http://saarj.com

www.journal.namdu.uz/9

www.tilvaadabiyot.uz/2

http://mamun.uz/uz/page/56

Шукурова Ҳафиза

xafizashukurova@mail.com  

2020 йилдан бери  тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедрасида фаолият юритиб келади. 2020 йилда “Самарқанд тожик шевасининг заргарлик лексикаси” мавзусида тадқиқот иши олиб бормоқда. Халқаро ва республика нашрларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. 

Ярашов Шариф Жумаевич

sharifyarashov@gmail.com

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедрасида 2024 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Хусрав Деҳлавий ғазалларида бадиий тимсолларнинг лингвопоэтик хусусиятлари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Ярашов Шариф 1 та республика миқёсидаги “Дурдонаҳои Шарқ” номли журналида таҳририят азоси. Фаолияти давомида 1 ўқув, 1 услубий қўлланма, 1 дарслик, 1 илмий мақола муаллифи. 30 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

Муртозоев Холмурод Ризоқулович

2022-йилдан бўён Самарқанд давлат университетида ишлаб келмоқда. 2022 йил 15 сентабрда "Тожик-форс адабиёти вакиллари Хуросон услубидаги шеъриятининг фонетик ва лексик-семантик хусусиятлари" мавзусидаги 6D020500 Филология (6D020502 - Тожик тили) ихтисослиги бўйича Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Муртозоев Холмурод Ризоқулович 50 дан ортиқ илмий-оммавий мақолалари Ўзбекситон ва Тожикистоннинг илмий журнал ва даврий газеталарида нашр эттирган.

Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси ҳақида маълумот

Тожик тили ва адабиёти кафедраси Максим Горкий номидаги педагогика институти ҳамда Садриддин Айний номидаги ўқитувчилар тайёрлаш институтларининг Самарқанд давлат университетига қўшилиши натижасида 1956 йилда университет таркибида ташкил топган. Раҳим Муқимов, Раҳмон Эгамбердиев, Мирсафо Атоев, Самариддин Аслиддинов, Садорат Аюбжонова, Талъат Абдужабборов, Раззоқ Ғаффоров, Мардон Шарифзода, Восеъ Қосимов, Лўбат Назаровалар кафедранинг биринчи устозлари сифатида ўзларининг ибратли фаолиятларини бошлаганлар. Кейинроқ Ботирхон Валихўжаев, Солеҳ Ҳалимов, Шавкат Шукуров, Насриддин Шарофзода, Рауф Маъруфий, Султон Иброҳимзода, Абдуазиз Зоҳидов, Иброҳим Ғафуровлар кафедра устозлари сафига келиб қўшилдилар.Ушбу кафедра 1967 йили Самарқанд давлат ўқитувчилар тайёрлаш институти ҳамда 1988 йили Самарқанд давлат университети тасарруфида бўлади. Самарқанд давлат университетига педагогика институти қўшилгандан кейин икки кафедра бирлашади. 

 

Кафедранинг фаолияти давомида буюк устозлар Раҳим Муқумов, Талъат Абдужабборов, Ботирхон Валихўжаев, Солеҳ Ҳалимов, Шавкат Шукуров, Садри Саъдиев, Абдусалом Самадов, Ҳамроқул Бердиқулов, Ғайрат Раҳимқуловлар кафедра мудири сифатида фаолият олиб борганлар. Узоқ йиллар давомида Бахтиёр Насриддинзода, Азиза Юсупова, Ҳусейн Далилий, Ғафур Маҳмудов, Абдунаби Зоҳидов, Саиджамол Миржафаров, Абдуваҳҳоб Воҳидов, Вафо Назаров, Муқаддас Дадабоевлар филология соҳасининг турли фанлари, яъни тожик тили ва адабиёти ҳамда форс ва араб тилларидан шогирдларга сабоқ бериб келган.

Кафедра тарихи Мирзо Турсунзода, Жалол Икромий, Сотим Улуғзода, Боқий Раҳимзода, Фотеҳ Ниёзий, Лоиқ Шералий, Убайд Ражаб, Қудбий Киром, Гулчеҳра Сулаймонова, Камол Насрулло, Аскар Ҳаким, Гулрухсор, Фарзона, Юсуф Акобиров номлари билан боғлиқ. Бундан ташқари тожик адабиётининг донишмандлари Абдулғани Мирзоев, Бобожон Ниёзмуҳаммадов, Носиржон Маъсумий, Расул Расул Ҳодизода, Холиқ Мирзозода, Абдуқодир Маниёзов, Азиз Шариф А.З.Розенфелд, Г.М. Налбандян, А.Афсаҳзод ва бошқалар тожик тили ва адабиёти соҳасининг муҳим масалалари юзасидан талабаларга мазмунли маърузалар ўқиганлар.

2005-2010 йилларда кафедра профессори С.Саъдиев, доцентлари А.Қамарзода, А.Воҳидов, Ж.Ҳамроев, А.Самадов, А.Воҳидов, Ғ.Маҳмудов ва бошқалар ташаббуси билан тожик мактаблари ўқувчилари учун истиқлол мафкурасига асосланган тожик тили ва адабиёти фанларидан дарслик китоблари яратилган.

 

Тожик тили ва адабиёти кафедраси 2021 йилдан бошлаб тожик филологияси ва хорижий Шарқ тиллари кафедраси номи билан фаолият олиб борилмоқда. Ҳозирда кафедра мудири филология фанлари доктори, С.Х. Хўжақулов. Кафедрада жами 23 нафар профессор-ўқитувчи, 3 нафар фан доктори, 2 нафар фан номзодлари, 6 нафар фалсафа докторлари (PhD), доцентлар, 3 нафар ўқитувчилар фаолият юритади.

Кафедрада 5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (тожик филологияси) бакалавриат таълим йўналиши ва мазкур таълим йўналиши негизидаги 5А120102-Лингвистика (тожик тилшунослиги) ва 5А120101-Адабиётшунослик (тожик адабиёти) ихтисосликлари бўйича магистрлар тайёрланади.

Мазкур кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ва яратилаётган ўқув қўлланмалар, дарсликлар, монографиялар, ўқув-услубий қўлланмалар Ўзбекистондаги турдош таълим муасссасаларида амалда қўлланилиб келинмоқда. Хусусан, ҳозирда ихтисослик фанлари таълими жараёни мустақиллик даврида яратилган илмий назарий адабиётлар, электрон дарсликлар, ўқув-услубий мажмуалар асосида олиб борилмоқда. Айни пайтда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 1 та республика миқёсидаги илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.

 Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Ҳозирги тожик тили
  • Тилшунослик назарияси
  • Тожик тили тарихи
  • Тожик фолклори
  • Тожик диалктологияси
  • Шарқ (форс ва араб) тили
  • Тожик мумтоз адабиёти тарихи
  • Жаҳон адабиёти тарихи
  • Эроний халқлар адабиёти
  • Адабиёт назарияси
  • Янги тожик адабиёти тарихи
  • Тожик адабий танқидчилик тарихи
  • Тожик тили ва адабиёти ўқитиш методикаси
  • Тасаввуф адабиёти
  • Матншунослик ва манбашунослик
  • Социолингвистика
  • Услубшунослик
  • Тожик тилшунослиги тарихи

  Магистратура

  • Мумтоз тарихий поетика
  • Янги тожик адабиёти муаммолари
  • Тилшунослик назарияси муаммолари
  • Прагмалингвистика
  • Психолингвистика
  • Лингвокултурология
  • Оммавий ахборот воситалари тили ва адабиёти
  • Этимология муаммолари
  • Адабиётшунослик тарихи
  • Адабиётшунослик методологияси
  • Адабий жараён

Тожик филологияси ва хорижий ва шарқ тиллари кафедраси фаолиятидан лавҳалар