Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси мудири
Холикулов Шоди Турдуқулович

+998902717792 kholikulov48@mail.ru.

    Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. 2020 йилдан бери Самарқанд давлат университети тупроқшунослик ва агротехнология кафедраси мудири. 1977 йилда “Мулчалашнинг тупроқ хоссалари ва гўза ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини, 1996 йилда "Бўз тупроқлар минтақасидаги суғориладиган тупроқларнинг хосса ва режимларини мулчалаш ва компост қўллаш орқали мақбуллаштиришнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
    Олим тупроқшунослик, агрокимё, экология ва атроф-муҳит йўналишлари бўйича илмий тадқиқотларга раҳбарлик қилади.
    Профессор Шоди Холиқулов Бутунжаҳон тупроқшунослар жамиятнинг Х ва ХХ халқаро конгрессларида маърузаси билан иштирок этган. АҚШ даги     Халқаро Кимёгарлар ассоциацияси, Огаё штати университети “Қишлоқ хўжалигининг глобал исишга таъсирини ўрганиш” халқаро жамиятининг аъзоси ҳисобланади.
    Олим “Ўзбекистон замини”, “Ўзбекистон геогарафия жамияти ахборотномаси”, “СамДУ Ахборотномаси” журналларида таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида фаолият юритмоқда.
    Шоди Холиқулов 10 дарслик ва ўқув қўлланмалар, 7 монография, 30 дан ортиқ услубий қўлланма ва 320 дан ортиқ мақолалар муаллифи.
    Олимнинг Scopus ва Web of Science базасида 10 га яқин мақолалар  чоп этилган.

 

https://doi.org/10.12911/22998993/141365;

link;

https://elibrary.ru/item.asp?id=43283537:

link;

link;

htps://doi.org/10.12912/27197050/175137

https://doi.org/10.1051/bioconf/202414901059

 

Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси аъзолари

 

Абдураҳимов Мингжигит Каттабекович

 abduraximov59@inbox.ru.

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. СамДУ тупроқшунослик ва агрокимё кафедрасида 1999 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1989- йилда “Выделение исходного материала для селексии картофеля на  скороспелост в условиях Узбекистана” мавзусида номзодлик, 2014- йилда “Ўзбекистоннинг тоғолди ва шўрланган тупроқлари шароитида картошка етиштириш технологияси ва уруғчилигини такомиллаштириш” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Илмий-тадқиқот грантлари доирасида 2 та “Ўзбекистон тоғолди минтақасида уруғлик картошка етиштириш технологиясининг илмий асослари” (2006-2008) ва “Мирзачўлнинг шўрланган тупроқлари шароитида картошка етиштириш ресурс тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳалари раҳбари сифатида тадқиқотлар олиб бормоқда.
1 монография, 4 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 20 дан зиёд услубий қўлланмалар ва 200 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 1 та Scopus ва 5 та Web of Scienceбазасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

 

https://doi.org/10.5281/zenodo.7358405;

https://doi.org/10.5281/zenodo.7193934;

Link

Ортиқов Тўлқин Қўчқорович

ortikovt@mail.ru.

 

Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1991- йилда "Нитрификасия ингибиторлари қўлланилганда бўз тупроқлар микробиологик фаоллиги ва Вертисиллиум даҳлиаэ Клеб фитопатоген замбуруғининг ахлоқи" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. “Зарафшон водийси тупроқлари гумус ва микробиологик ҳолатини табиий ва антропоген омилларга боғлиқлиги” мавзусида докторлик ишини олиб бормоқда.

2 монография, 7 дарслик, 15 ўқув, услубий қўлланмалар, 370 илмий мақолалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 6 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалалар эълон қилган. 

https://jilindaxuexuebao.com/details.php?id=DOI:10.17605/OSF.IO/XB56T

link

https://doi.org/10.1051/e3sconf/202458704001

https://doi.org/10.1051/e3sconf/202458704015

https://doi.org/10.1051/e3sconf/202458704010

https://doi.org/10.1007/978-3-031-70673-8_31

https://doi.org/10.1051/e3sconf/202346202017

 

 

Мамасов Шавкат Аликулович

shmamasovsh63@mail.ru.  

 

Техника фанлари номзоди, доцент. Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2005 йилда "Обоснование схемы и параметров поперечной устойчивости крутосклонного малогабаритного колесного трактора" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
3 дарслик, 3 ўқув қўлланма, 2 патент, 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

(https://www.nveo.org/index.php/journal/article/view/3108/2596;

file:///C:/Users/User/Downloads/3146-7466-2-PB.pdf)

 

 

Нурмихамедов Бурон Умарович  

nurmixamedov1962@mail.ru.

 

Техника фанлари номзоди, доцент.  Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ овқат хавфсизлиги институти тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1993 йилда "Обоснование формы и параметри универсалного почвообрабатыващего орудия для зоне хлопокодства" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
2 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 1 монография, 9 патент,  74 дан ортиқ мақола ва тезислар муаллифи.

 (https://www.nveo.org/index.php/journal/article/view/3108/2596)

 

 

Ғозиев Тошниёз Чулибоевич

 gozievt@gmail.com

 

Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доценти. Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2006 йилда “Зарафшон воҳаси суғориладиган типик бўз тупроқлари хоссалари ва тамаки ҳосилдорлигига полиетилен плёнка билан мулчалашнинг таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1 монография, 2 ўқув қўлланма, 4 дан зиёд услубий қўлланмалар ва 60 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи.

(https: //www. hrpub. org/journals/jour_reviewers.php?id=04)

 

 

Бобобеков Исомиддин Нуриддинович

 isomiddin1977@mail.ru

 

Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат универитети тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2006 йилда “Техноген ифлосланган типик бўз тупроқлар таркибидаги оғир металлар миқдорини камайтиришга органик ва минерал ўғитларнинг таъсири (Самарқанд кимё комбинати атрофи тупроқлари мисолида)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1 даслик, 1 ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ ўқув, услубий қўлланмалар ҳамда 70 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 5 Scopus ва Web of Scienceбазасига кирувчи журналларда мақолалалар эълон қилган. 

 

https://doi.org/10.12911/22998993/141365;

htps://doi.org/10.12912/27197050/175137

https://doi.org/10.1051/bioconf/202414901059

 

 

Пардаев Синдор Бердиёрович

pardaev78@mail.ru

 

Кафедра ассистенти. Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Шаҳар қаттиқ маиший чиқиндилардан тайёрланган компостларнинг тупроқ хоссалари ва ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида тадқиқот олиб боради. Маҳаллий ва хорижий журнал ва илмий тўпламларда 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп қилган. Scopus ва Web of Scienceбазасига кирувчи журналларда 2 мақоласи эълон қилинган. 

link

 

Абдумаликов Жасурбек Кучкарович

  abdumalikovjasurbek6969@gmail.com.

 

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида фаолият юритиб келади. 2019 йилда "Типик бўз тупроқлар шароитида органоминерал чиқиндилардан тайёрланган компостларнинг ғўза ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири" мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
1 даслик 2 монография, 1 ўқув, услубий қўлланмалар 60 илмий мақолалар муаллифи.  1 мақоласи  Scopus ва Web of Scienceбазасига кирувчи журналда эълон қилинган.

htps://doi.org/10.12912/27197050/175137

 

 

Холматова Дилфуза Таҳировна

dilfuza_x@mail.ru.

 

Кафедра ассистенти. Самарқанд давлат университети тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Фаолияти давомида 4 илмий мақола ва 5 тезис чоп қилган.

 

Рахмонова Хуршеда Қурбонбоевна
x.raxmonova 1987@gmail.com


2020 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2024 йилда “Соянинг ўсиши ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш меъёрлари ҳамда минерал ўғитларнинг таъсири” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. 2024 йилдан буён “Ўзбекистон Аграр соха аёлллари” уюшмаси Самарқанд ҳудудий бўлинмаси аъзоси.
1 ўқув қўлланма, 1 тавсиянома 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси ҳақида
 
Тупроқшунослик кафедраси 1953 йил Самарқанд давлат университетининг биология ва тупроқшунослик факультети таркибида ташкил этилган. Кафедрада профессорлар Д. Кугучков, Х. Хамдамов, доцентлар С. Агишева, Г. Данов, С. Кигай ва бошқа олимлар фаолият кўрсатган ва улар тупроқшунослик фанидаги бир қатор долзарб масалаларни ечиш бўйича тадқиқотлар олиб борган. Кафедрадан етишиб чиққан олимлар орасида Ўзбекистон тупроқшунослик фани ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган О. Комилов, И. Бобохўжаев, Ў. Маткаримов каби йирик олимлар бор.
1996 йилда Самарқанд давлат университетида тупроқшунослик йўналиши тупроқшунослик ва экология факультети қошида қайта ташкил этилди. Шундан сўнг тупроқшунослик кафедраси қайта ташкил этилиб, унга доцент Ў. Маткаримов, кейинчалик доцент Т. Ортиқов ва Ш. Холиқулов мудирлик қилган. 2000 йилдан бошлаб факультетларни йириклаштириш мақсадида тупроқшунослик ва экология факультети биология факультетига бирлаштирилди ва тупроқшунослик кафедраси алоҳида мутахассислик тайёрловчи кафедра сифатида фаолиятини давом эттирди.

 

2020 йил СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети таркибида тупроқшунослик ва агротехнология кафедраси янгидан ташкил қилинди. Ҳозирги кунда кафедра Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти қошида фаолият юритмоқда.
Кафедрада бугунги кунда 2 нафар фан доктори,  2 нафар профессор, 5 нафар фан номзоди, доцентлар, 2 нафар PhD ва 2 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. 

 

 

Ҳозирги пайтда кафедра қошида «Тупроқшунослик», “Агротупроқшунослик ва агрофизика”, “Умумий деҳқончилик. Пахтачилик”, «Ўсимликшунослик» ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ва докторантура ҳамда “Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги”, “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” мутахассисликлари бўйича магистратура мавжуд.
Кафедрада республикамиз ва чет эл университетлари билан илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улар қаторига Москва давлат университети, Москва қишлоқ хўжалик академияси, Санкт-Петербург давлат университети, Нижний Новгород қишлоқ хўжалик академияси, Белгород давлат университети, Италиянинг Болонья университети, АҚШ нинг Невада университети, Туркиянинг Анқара университети, Малайзиянинг Пудра унверситети киради.
Кафедрада “Ёш агротехнолог” ва “Ёш Механизатор” тўгараклари фаолият олиб боради.

Кафедра аъзолари бугунги кунда “Тупроқ хоссалари унумдорлигини яхшилаш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

 

 Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Тупроқшунослик ва агрокимё
  • Тупроқ кимёси
  • Тупроқ физикаси
  • Тупроқ бонитировкаси ва хариталаш
  • Тупроқ микробиологияси
  • Агробиотехнология
  • Ўсимликшунослик
  • Деҳқончилик ва мелиорация
  • Мелиорация ва ер тузиш
  • Агрометеорология
  • Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва автоматлаштириш
  • Мелиоратив тупроқшунослик ва тупроқ мухофазаси
  • Тупроқ физикаси ва иқлимшунослиги
  • Ўрмон метерологияси
  • Қишлоқ хўжалик микробиологияси ва биотехнологияси
  • Ўсимликшунослик ва пахтачилик

Магистратура

  • Органик деҳқончиликда инновацион технологиялар
  • Органик деҳқончиликда экинларни етиштириш технологияси
  • Органик деҳқончиликда ердан самарали фойдаланиш
  • Органик деҳқончиликда озиқ-овқат хавфсизлиги
  • Тупроқни ҳимояловчи ва ресурс тежовчи қишлоқ хўжалиги амалиёти
  • Эрозияшунослик
  • Доривор ўсимликларнинг табиий ресурслари ва муҳофазаси
  • Доривор ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятлари
  • Экинларни етиштиришнинг ресурс тежовчи технологиялари
  • Деҳқончиликда тупроқ унумдорлигини бошқариш
  • Экологик тоза маҳсулот етиштириш
  • Доривор ўсимликларда илмий изланиш асослар

КАФЕДРА ҲАЁТИДАН ФОТОЛАВҲАЛАР