Ядро физикаси кафедраси мудири

Эшбуриев Рашид Мажидович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998933430082
  •  Электрон почта: r-eshburiyev@mail.ru

Биография

1975-1980 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1980-1984 йиллар Самарқанд давлат университети муаммолар лабораторияси кичик илмий ходими;
1984-1988 йиллар Самарқанд давлат университети оптика кафедраси аспиранти;
1988-1991 йиллар Самарқанд давлат университети муаммолар лабораторияси катта илмий ходими;
1991-1995 йиллар Самарқанд давлат университети космос физикаси ва астрофизика кафедраси ассистенти;
1995-1998 йиллар Самарқанд давлат университети оптика кафедраси докторанти;
1998-2000 йиллар Самарқанд давлат университети космос физикаси ва астрофизика кафедраси ассистенти;
2000-2001 йиллар Самарқанд давлат университети космос физикаси ва астрофизика кафедраси доценти;
2001-2003 йиллар Самарқанд давлат университети физика факултети декан ўринбосари;
2003-.2006 йиллар Самарқанд давлат университети магистратура бўлими бошлиғи;
2006-2008 йиллар Самарқанд давлат университети ўқув услубий бошқарма бошлиғи;
2008-2011 йиллар Самарқанд давлат университети магистратура бўлими бошлиғи;
2011-2017 йиллар Самарқанд давлат университети физика факултети декани;
2017 - йилдан Самарқанд давлат университети ядро физикаси кафедраси мудири.

Самарқанд давлат университети 1927 йилда ташкил топган бўлса, Ядро физикаси кафедраси ҳам дастлаб физика-математика факультети таркибида, 1961 йилдан бошлаб эса физика факультети таркибида фаолият кўрсатиб келди. Университетда ядро физикаси бўйича тадқиқотларни биринчи бўлиб, йирик олим ва давлат арбоби, 1944-1953 йилларда университет ректори бўлиб ишлаган профессор Муминов Мусо Мўминович бошлаб берган ва “Ядро физикаси” илмий мактабини яратган эди. Ядро физикаси кафедрасини битирганлардан ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари етишиб чиқди. Булар қаторига профессорлар М.М.Мўминов, академик Т.М.Мўминов, проф.У.С.Салиҳбаев, проф.И.Холбоев, проф.Э.Бозоров, доцентлар Н.Б.Бадалов, А.Б.Холиқулов, Г.Ахмедова, Ш.Омонов,  Т.Ҳазратов, Ф.Қўнғуров, А.Н.Сафаров, Ш.Х.Хушмуродов, Д.Ҳотамов, О.Қобилов, Т.Саидмуродов, Х.Тиллаева, Х.Хайдаров, У.Мақсудов, Р.Тоғаев, И.Ҳақбердиев ва О.Маматқуловларни киритиш мумкин.

Бугунги кунда кафедра Республикада илм-фан ривожига катта ҳисса қўшиш билан биргаликда, кўплаб юқори малакали мутахассислар тайёрламоқда. Кафедрада 1 нафар фан доктори - академик, 1 нафар фан доктори-профессор, 5 нафар фан номзоди, доцентлар ҳамда 4 нафар ассистентлар самарали меҳнат қилишмоқда. Кафедрада 5А140205-“Ядро физикаси ва элементар заррачалар физикаси, тезлаштирувчи техника” ва 5А140202-“Физика (физик экология)” мутахассисликлари бўйича магистратура ҳамда таянч (PhD) докторантура  фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва таълим-тарбиявий жараёнларни олиб боришда академик Т.М.Мўминов, профессор Х.Х.Ҳасанов, доцентлар О.Пардаев, Г.Ахмедова, Р.Ешбўриев. О.Б.Маматқуловлар, катта ўқитувчи  А.Ўсаров ҳамда ассистентлар У.У.Тухтаев, Э.А.Умирзақов, С.К.Йўлдашев, Д.А.Ҳакимовлар фаолият кўрсатмоқда.

2010-2014 йилларда кафедра ўқитувчилари томонидан қўлга киритилган (лойиҳа раҳбари доц.Ш.Хушмуродов) MAGATE ташкилотининг қиймати 231000 EURO бўлган гранти ҳисобига атом физикаси, ядро физикаси, ўқув лабораториялари ҳамда илмий лабораториялари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Кафедра қошидаги Ядро физикаси илмий лабораториясида (лаборатория мудири ф-м.ф.н.А.Сафаров) академик Т.М.Мўминов раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда, талабаларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари бажарилмоқда.

Бугунги кунда кафедра профессор-ўқитувчилари илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва кадрлар тайёрлаш борасида ЎзФА ядро физика институти ЎзФА “Қуёш” илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси, ЎзМУ Ядро физика кафедраси, Навоий кон-металлургия комбинати, Бирлашган Ядро тадқиқотлар институти (Дубна, Россия) ҳамда Москва давлат университети Ядро технологиялари лабораторияси билан ҳамкорлик ишларини олиб боришмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада қуйидаги илмий лойиҳалар бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда:

1. “Capacity Building in the Peaceful Use of Nuclear Science and Technologies at the National Iniversity of Uzbekistan and the Samarkand State University. UZB2018002”. (95 000 доллар).

2. “Қурилиш материалларининг радиацион хафвсизлигини баҳолаш”. (100 млн. сўм).

3. “Ноёб объект (Ядро физикаси лабораторияси)” (371 млн.сўм) грант лойиҳалари бажарилмоқда.

Атом физикаси ўқув лабораторияси

Ядро физикаси ўқув лабораторияси

   

«Микротрон-22С» қурилмасининг бошқарув пулти

1944 йилдан ҳозирги вақтгача “Ядро физикаси” кафедраси мудири лавозимида ишлаган профессор – ўқитувчилар:

  • 1944-1969 йиллар, профессор Мўминов Мусо Мўминович;
  • 1969-1972 йиллар, доцент Мўминов Мақсуд Мусаевич;
  • 1973-1978 йиллар, доцент Бадалов Неъмат Бадалович;
  • 1978-1983 йиллар, доцент Холиқулов Амриддин Бобобекович;
  • 1983-1988 йиллар, профессор Ибадов Рустам Мустафаевич;
  • 1988-1998 йиллар, профессор Мўминов Мақсуд Мусаевич;
  • 1999-2010 йиллар, доцент Хушмуродов Шаймон Холмонович;
  • 2011-2014 йиллар, профессор Ибадов Рустам Мустафаевич;
  • 2014-2017 йиллар, доцент Хушмуродов Шаймон Холмонович;

- 2017 йилдан доцент эшбўриев Рашид Мажидович кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси