Бугун ижтимоий тармоқлар ривожланган, одамлар қисқа хабарларни ўқишга одатланган бир пайтда янги журнал ёки газетани нашрдан чиқариб, уни жамоатчиликка тақдим этиш ҳам осон иш эмас.
Самарқандлик ижодкорлар томонидан “Самарқандим” номли журналнинг илк сонини чоп этилиши давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрамига чинакам совға бўлди.
Самарқанд давлат университети муассислигида дунё юзини кўрган мазкур журналдан нафақат Ўзбекистон, дунё тан олган олимлар, тарихчиларнинг мақолалари, фикрлари жой олган. 
Журналнинг илк сонидаёқ ўқувчининг Самарқанд ҳақидаги тасаввурлари бойийди. Қадимий ва ҳамиша навқирон диёрнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида маълум бир билимларга эга бўлади. 
Яхшиси уни қўлга олиб бир бора ўқинг. Журнал жамоасининг мақсади Самарқанд тарихини кенг ёритиш, уни дунёга танитишдан иборат.