Самарқанд давлат университетида қуёш чақнашларини қайд қилувчи радиоспектрометр қурилмаси ўрнатилди…
Мазкур қурилма ЮНЕСКО нинг Коинот тадқиқотлари қўмитаси ва БМТнинг Коинот масалалари бўйича бошқармаси (UNOOSA) қошидаги ISWI (Космик об-ҳаво халқаро ташкилоти) билан ҳамкорликда ўрнатилиб, халқаро радиоспектрометрлар тармоғига уланди.
СамДУ Ядро физикаси ва астрономия ўқув-илмий марказида ўрнатилган ушбу қурилма муҳандис олимлар C.Монстеин (Швейцария), C.Катҳираван (Ҳиндистон) ва Б.Жавиер (Испания)лар томонидан амалга оширилди.
Бу жуда муҳим қурилма бўлиб, унинг ёрдамида қуёшдаги фаол ҳодисалар туфайли Ерда кузатиладиган радио чақнашларни ва магнит бўронларининг мустақил прогнозини амалга ошириш имконини беради.
Айни вақтда магнит бўронларининг частотаси қуёш фаоллигининг кўтарилиш босқичи туфайли сезиларли даражада ортганлиги бу қурилманинг аҳамиятини янада оширади.
Халқаро семинар иштирокчилари учун амалий машғулотлар ўтказиш ва биринчи натижалар қайд қилиш режалаштирилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.