Самарқанд давлат университети Қирғизистон давлат техника универститети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

    Ҳамкорлик меморандумини СамДУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев ва Қирғизистон давлат техника универститети ректори Мирлан Чинибаевлар имзолади.

    Ҳамкорлик шартномасида томонлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, ўқув жараёнларини ташкил қилиш, таълим сифатини ошириш, стажировка ўташ белгиланган. Шунингдек, малака ошириш ва илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш, муҳандислик, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида кадрлар тайёрлаш масалалари режалаштирилган. 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.