Самарқанд давлат университетида Самарқанд Магнетизм муҳандислик маркази ташкил этилади...
Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтига АҚШ нинг Техас-Даллас университети профессори Пинг Лиу ташриф буюрди. Машҳур физик олимга Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Анвар Зоҳидов ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташрифдан асосий мақсад СамДУ да Самарқанд магнетизм муҳандислик маркази ташкил қилишдир.
Ташриф доирасида Пинг Лиу Муҳандислик физикаси институти профессор-ўқитувчилари билан мулоқот қилди...