Россия Федерациясининг Сибир давлат университети хорижий давлат талабалари учун махсус давлат стипендия танлови эълон қилади. Квота доирасида танлаб олинган номзодлар Россия Федерацияси ҳукумати томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан магистратурада ёки аспирантурада (1-илова) ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Стипендия дастури таркибига қуйидагилар киради:
• танланган мутахассислик бўйича муддат тугагунга қадар бепул ўқиш;
• ойлик академик стипендия;
• ётоқхона (университетда жой мавжудлигига қараб).

    Ўқув жараёни 2024-йил сентябр ойидан бошланади.

    Талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан 2-иловада танишишингиз мумкин. Иштирок этиш учун аризалар (3-илова) 2023-йил 1-ноябргача reshetnevuniversity@yandex.ru электрон манзили орқали қабул қилинади.

1-илова

2-илова

3-илова