Имконияти чекланган шахслар ва уларнинг психологияси
БМТ маълумотларига кўра тахминан 450 млн. инсонда психик ва жисмоний ривожланишда бузилишлар мавжудлиги аниқланган. Бу ер юзидаги аҳолининг 1/10 қисмини ташкил қилади.
Бундайлар қаторига: эшитиш сезгисида бузилишлари мавжуд инсонлар (кар, заиф эшитувчи, орттирилган кар инсонлар); нутқида оғир бузилишлар мавжуд инсонлар (логопатлар); интеллектуал ривожланишида оғир бузилишлар мавжуд инсонлар (ақли заиф инсонлар); психик ривожланишида комплексли бузилишлар кузатилувчилар (кўр ҳамда кар-соқов инсонлар, кўр ҳамда ақли заиф инсонлар ва бошқалар); таянч аппарат тизимида касалликлари мавжуд; психопат хулқли инсонлар киради. Бундан ташқари шундай қатлами борки, улар ўрта таълим, мактабгача таълим муассасаларига борадилар. Салбий ижтимоий омиллар ва айниқса шахслараро муносабатлар таъсирида дискомфорт ҳолатини бошдан кечирадилар, ушбу ҳолат уларнинг улғайиши билан ошиб боради. Кэйинчалик психожароҳатловчи таъсирга эга бўлади. Шунга мувофиқ, бундай инсонларга жамиятда мослашиши учун алоҳида ёрдам керак бўлади.
Халқаро ижтимоий заифлик ва чекланган ҳаёт фаолияти ҳамда бузилишлар номенкулатурасига мувофиқ “ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги тушунчаси остида берилган ёш даври учун нормал ҳисобланган фаолиятни бажариш, ёки уни бажариш усулларини амалга оширишдаги ҳар қандай чекланганлик тушунилади”.
Ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси айнан шу ташкилот томонидан ишлаб чиқилган “оғирлик шкаласи” орқали миқдорий кўрсаткичларда аниқланади. Турғун фунционал бузилишларга эга болаларнинг аксарияти бу ногирон инсонлардир.
Имконияти чекланган (ногирон) - бу шахсий эҳтиёжларини ва ижтимоий ҳаёт етишмовчиликларини қисман ёки тўлиқ ўзи мустақил таъминлай олмайдиган исталган шахс. Ногиронлик қабул қилинган таснифномага кўра организмдаги домий бузилишларга олиб келувчи, ҳаёт фаолиятининг чекланишига сабаб бўлувчи, алоҳида ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёж туғдирувчи ижтимоий заифлик сифатида талқин этилади.
Бундай ижтимоий ёрдам йўналишларидан бири замонавий жамиятда тобора катта аҳамият касб этувчи ижтимоий реабилитасия ҳисобланади.
Имконияти чекланганларни ижтимоий реабилитасиялаш ижтимоий ёрдамнинг мураккаб замонавий ва муҳим тизимларидан биридир.
Унининг асосий вазифаси - махсус ташкил этилган суҳбат воситасида шахснинг ижтимоий статусини тиклаш, унинг ижтимоий муносабатларда иштирокини таъминлашдир.
Имконияти чекланган инсонларнинг асосий муаммоси қуйидагиларда:
Олам билан алоқанинг бузилганлиги;
Катталар ва тенгдошлари билан алоқанинг қашшоқлиги;
Табиат билан мулоқотнинг чекланганлиги;
Бир қатор маданий қадриятламинг етишиб бўлмаслиги муаммоси;
Элементар таълимни ололмаслик. Бу муаммо фақатгина субъектив бўлмай, балки ижтимоий-сиёсий ҳамдир;
Қобилят ва истеъдодни намоён қилишни чегараланганлиги. Ногирон бола тенгдоши каби қобилиятли истеъдодли бўлиши мумкин, бироқ ўз қобилиятларини ривожлантириш, аниқлаш ва улар орқали жамиятга фойда келтириши учун унга имкониятларнинг тенг эмаслиги тўсқинлик қилади.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, имконияти чекланган инсонларнинг психологик ҳолатида қуйидаги эмотсионал ҳодисалар кузатилади:
1. Тенгдошлари ва яқинлари билан мулоқотнинг ўткир етишмаслиги ҳисси;
2. Касалликнинг ривожланиши натижасида, ёки танани майиб қилувчи даволаш усули таъсирида ўзининг “Жисмоний мени”ни қабул қилишдаги қийинчиликни (бола даволаш таъсирида семиради, сочи тўкилиб кетади, тез ўсади, бунинг таъсирида бола дориларни истеъмол қилишдан бош тортиши мумкин) пайдо бўлиши;
3. Ижтимоий қаровсизлик, заифлик, жамият томонидан воз кечиш ҳиссининг пайдо бўлиши;
4. Қўрқувлар (кўпинча, пародаксал характерга эга бўлади: улар боланинг ҳозирги пайтдаги актуал ҳолати билан боғлиқ ва қисман келажакда намоён бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар билан боғлиқ бўлади);
5. Олдинда кутаётган оператсия билан боғлиқ қўрқув;
6. Касалликнинг ресидиви олдида қўрқув;
7. Ёлғизлик ҳисси, аммо айни пайтда бола у учун аҳамиятли бўлган инсонлар билан учрашишдан ҳам қўрқиши мумкин;
8. 4-5 ёшдан бошлаб ҳис этиладиган ўлимдан қўрқиш ҳисси (йэтти ёшли бола: атрофимда болалар ўлмоқда, мен ҳам тез орада ўлишим мумкин, буни биламан, мен ўлимдан қўрқаман);
Имконияти чекланган аёллар билан ижтимоий реабилитасион ишларни олиб боришда мана шу хусусиятлами инобатга олган ҳолда фаолият кўрсатиш керак…
Умида Бўтаева
Самарқанд давлат университети
Психология назарияси ва амалиёти кафедраси мудири