Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан электромобилларни зарядловчи махсус қурилма лойиҳаси молиялаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон иқлимий шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизимлари орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси яратилди.

    У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг етакчи олими, техника фанлари доктори Нураддин Матчанов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилган.

    Лойиҳани бажариш жараёнида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳамда марказий электр тармоқларига хавфсиз улаш учун ҳар бир станциянинг қуввати ва ҳар бир ҳудуд учун техник талаблар ишлаб чиқилади.

    Батафсил:https://mininnovation.uz/oz/news/post-34

 

Манбаа: Инновация вазирлиги