Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 3- ва 4-курс талабалари учун ўқув жараёнлари 4+2 дастури асосида олиб борилмоқда. Бунда талабалар ўқишнинг 4 кунини университетда, қолган 2 кунини таълим йўналишига кўра умумтаълим мактабларда, корхоналарда амалиёт ўташи белгиланган. 

    Бундан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг амалиёт билан ҳамоҳанг тарзда билим олишини ташкил этишдир. 

     Талабаларга амалиёт жараёнини тушунтириш, уни назорат қилиш ва методик ёрдам бериш учун амалиёт раҳбарлари бириктирилган бўлиб, ҳозирда ушбу жараён тизимли олиб борилмоқда.