Танловда Самарқанд давлат университети талабалари ва университетга бириктирилган маҳалла ёшлари иштирок этди.  Иштирокчилар низомда белгиланган шартларга мувофиқ  севиб ўқиган ва ҳаётини ўзгартирган битта асарни танлаб олиб, мазмун-моҳияти ва ғояси ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

    Якуний натижаларга кўра 1-ўрин “Боғисарой” МФЙдан иштирок этган китобхон Машҳура Камоловага, 2-ўрин юридик факултети талабаси Баҳодир Эшқуловга, 3-ўрин мактабгача ва бошланғич таълим факултети талабаси Моҳинур Исомиддиновага насиб этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.