Самарқанд давлат университети докторанти Муҳаммадтўйчи Раҳимов “Зарафшон ва Ҳисор тизмаларида сифрид пашшалари фауналарининг қиёсий таҳлили” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Илмий раҳбари биология фанлари номзоди, доцент Фазлиддин Ҳалимов.

    Муҳаммадтўйчи Раҳимов тадқиқотлари давомида 3 марта Россия Фанлар Академиясининг Ҳайвонлар систематикаси ва экологияси институтида стажировка ўтаб келган.

      Тадқиқотлари доирасида 1 та Scopus базасига кирувчи илмий журналда, 10 дан ортиқ халқаро ва республика илмий журналларида илмий мақолалари эълон қилиб, жамоатчиликнинг эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.