Бугун, 28 октябрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда эрталаб туман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлади.