Самарқанд давлат университетида ўз ишини бошлаган “Анқара Йилдирим Боязид ва Амир Темур” халқаро симпозиуми Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университетида якунланди...

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг Мирзо Улуғбек мадрасасида очилган симпозум Туркиянинг Анқара, Бурса ва Истанбул шаҳарларида давом этиб, Анқара Йилдирим Боязид университетида ўз ишини якунлади. Анжуман иштирокчилари Соҳибқирон Амир Темур ва Султон Боязид Йилдирим ўртасида жанг бўлган ҳудуд - Чубук мавзесига эсдалик ниҳоллари экди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати