“Мен раҳбар эканман, бу юртда аёл киши хўрланмайди”

Самарқанд давлат университетида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташаббуси билан “25 ноябр – халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишлаб “Мен раҳбар эканман, бу юртда аёл киши хўрланмайди” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар жамият ҳаётида аёллар ҳуқуқини мустаҳкамлаш, уларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда бу борада раҳбар ходимларнинг масъулият ва вазифалари ҳақида атрофлича фикр билдирдилар. Шунингдек, малакали психолог томонидан берилган зўравонликка учраган хотин-қизлар руҳиятидаги муаммоларни бартараф қилиш йўллари борасидаги маслаҳат ва тавсиялар тингловчиларга ниҳоятда фойдали бўлди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.