Самарқанд давлат университетига Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Қосимия университети ректори, профессор Авад Алҳалаф ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Тарихшунослик, манбашунослик ва сунъий тафаккур бўйича тадқиқотлар олиб боришга келишилди.

Маълумот учун, Ал-Қосимия университети жаҳон рейтингида 781-790 ўриндан жой олган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.