Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Улар орасида Тожикистон Фанлар Академияси президенти Қобилжон Хушвақтзода,Тожикистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Давлат Сафар, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ато Мирҳожи, Тожикистон халқ шоири Асжар Ҳакимлар бор.

    Марказнингасосий вазифаси маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда тожик тили, адабиёти ва маданияти бўйича тадқиқотлар олиб боришдан иборат.

    Мулоқот давомида СамДУ Биокимё институтида олимлар ва шоирлар иштирокида илмий-адабий суҳбатва шеърхонлик ташкил этилди.

    Ташриф давомида мартабали меҳмонлар СамДУ археология музейини кўздан кечирди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.