Қадрли Самарқанд давлат университети талабалари!

    Барчангизни бугунги 17 ноябр – Халқаро талабалар куни муносабати билан чин дилдан табриклайман.

    Талабалик умрнинг беғубор фасли, катта ҳаёт сари қадам қўйиш остонаси, улкан орзу-умидлар даври эканлигини ҳис қилган ҳолда янги мақсадлар сари ҳаракат қилишингизга тилакдошман.

    Бугунги кунда даврнинг ўзи Ватан равнақи ва тараққиёти учун асосий таянч бўлган ёшлар жамиятнинг муҳим қатлами эканлигини кўрсатиб турибди.
Юқори салоҳиятли, зиёли ва билимли ёшлар ҳар жабҳада биз учун куч-қудрат манбаи бўлиб хизмат қилади. Бу борада муҳтарам  Президентимиз ташаббуси билан ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-интилишлари, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, азму шижоатли, иқтидорли йигит-қизларнинг ўз соҳасида, жамоат ишларида эришаётган ютуқларини муносиб рағбатлантиришга катта аҳамият берилмоқда.

    Самарқанд давлат университети талабаларининг республика ва жаҳон миқёсида эришаётган ютуқлари таҳсинга сазовор. Жорий йилда Самарқанд давлат университетининг бир қатор талабалари, “Шуҳрат” медали, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Келажак бунёдкори” медали каби давлат мукофотлари билан тақдирланди, Президент ва номдор давлат стипендиялари совриндори бўлди.

    Ишонаманки, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз, етук салоҳиятингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласиз.

    Барчангизни талабалар куни билан яна бир бор қутлаб, сиҳат-саломатлик, янги ютуқ ва муваффақиятлар тилайман. Илм йўлида чеккан машаққатларингизнинг юксак натижаларини кўриш ва етук салоҳиятли кадр бўлишингизга тилакдошман.

 

  Рустам ХОЛМУРОДОВ,

  Самарқанд давлат университети ректори, Сенатор,

  Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.