СамДУ фахрийларининг “Боқий шаҳар мажмуаси”га саёҳати давом этди…

Самарқанд давлат университети ректори ва Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан университетнинг бир гуруҳ фахрий профессор-ўқитувчи ва ходимлари учун Самарқанд “Боқий шаҳар мажмуаси”га иккинчи кунги саёҳати давом этди.
“Боқий шаҳар” тарихий мажмуасида жойлашган рассомлик, амалий санъат, зардўзлик йўналишларида миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, ширинликлар савдо шохобчалари, Чорсу шарқ бозори ва миллий кийимлар галереяларида бўлдилар.
Саёҳат давомида профессор-ўқитувчилар, бугунги кундаги яратилган шароитларга яна бир бор шукрона келтириб, СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбори Рустам Холмуродовга ҳамда Фахрийлар кенгашига ўз миннатдорлигини билдирдилар.
- Бугунги саёҳатимиз мароқли ўтди. Кўп йиллардан буён бир жамоа бўлиб ишлаймиз, - дейди СамДУ зоология кафедраси мудири, профессор Абдурашид Жабборов. – Тадбирларда кўришмасак, бошқа пайт бунинг имкони бўлмасди. Бугун биргаликда саёҳат қилиб, кўнглимиз яйради, гўзаллашиб бораётган Самарқанднинг тароватидан яна бир карра баҳра олдик. Бунинг учун ташкилотчиларга раҳмат…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.