“Хотин-қизлар ва эркакларнинг оила ва жамиятдаги ижтимоий ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди...
Самарқанд давлат университетида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ҳамда география ва экология факультети ташаббуси билан “Хотин-қизлар ва эркакларнинг оила ва жамиятдаги ижтимоий ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар жамият ҳаётида аёллар ҳуқуқини мустаҳкамлаш, уларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда бу борада раҳбар ходимларнинг масъулият ва вазифалари ҳақида атрофлича фикр билдирдилар. Шунингдек, малакали психолог бугунги кунда жамият ҳаётида тобора муҳим ўрин тутган хотин-қизлар ҳуқуқлари ва бу борада уларга жамиятда ўз ўрнини топиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.