СамДУ ҳамда Россиянинг Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари келишилди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/6399f2b638b27-6399f2b638b28-6399f2b638b29-6399f2b638b2a.png)
Самарқанд давлат университети проректори Акмал Ахатов Россиянинг Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси проректори Андрей Марголин билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича Зоом орқали мулоқот қилди. Семинарда СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров, инсон ресурсларини бошқариш факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда академия масъул ходими Светлана Старсевалар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида халқаро ҳамкорликнинг янги шакллардаги ишларни йўлга қўйиш: ёзги мактаб, магистратурада ўқиш (доубле дегреэ), қўшимча профессионал дастурлар ва академик мобилликни фаоллаштириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, СамДУ инсон ресурсларини бошқариш йўналишида таҳсил оладиган магистрант ва докторантлари билан Россиянинг Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси тадқиқотчилари ўзаро ҳамкорлик қилиш ва шу асосида ўқув дастурларини яратишга келишиб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.