Самарқанд давлат университети филология факультетида “Немис университетлари ҳафталиги” доирасида “Хорижий талабалар учун Берлиндаги Фреие университетида таҳсил олиш имкониятлари” мавзусида семинар дарс ташкил этилди.         

    Тадбирда Германиядан ташриф буюрган Берлиндаги Freie университетининг (Фреие Университäт Берлин) Шарқий Европа офиси директори Тобиас Тиедеманн маъруза қилди. Семинар давомида Тобиас Стюдеманн томонидан хорижий талабалар учун Берлиндаги Freie университетида бакалавр, магистратура, докторантурада таҳсил олиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.