“Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари”
Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ҳамда юридик факультети ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни СамДУ хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева очиб берди. Шундаг сўнг, гендер тенглик бўйича фаол аёллардан “Оқила аёллар ҳаракати” етакчиси Жамила Сайфиддинова, Самарқанд шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси Гулбаҳор Ҳусаинова, юридик фанлари номзоди Ёрқиной Содиқовалар хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқейини янада юксалтириш, янгиланиб бораётган Ўзбекистонда гендер тенгликнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида маъруза қилдилар.
– Гендер тенглик – жамиятда эркаклар ва аёллар ўртасида тенг ҳуқуқлиликка эришиш учун тенг ижтимоий имкониятларни яратишдан иборат, - дейди СамДУ давлат ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири, юридик фанлари номзоди Ёрқиной Содиқова, -Гендер тенглик хотин-қизлар ва эркакларнинг инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, зўравонликдан ҳоли бўлган, оила ва жамиятда хавфсиз ва қулай шароитда ҳаёт кечириш ҳуқуқлари ҳимояланишини ўз ичига олади. Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш жамиятда барқарорликни сақлашнинг асосий омилларидан биридир. Шу боисдан мазкур мавзу бугунги даврнинг долзарб масалалари қаторида баҳоланмоқда...
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.