Самарқанд давлат университетининг биология, география ва экология ҳамда кимё факультетларининг битирувчи босқич талабалари учун Венгрия олий таълим муассасаларида магистратура ҳамда докторантура йўналишларида таҳсил олиш имкониятлари бўйича семинар ўтказилди. Тадбирда Венгриянинг Сегед университети профессори, ҳозирги вақтда Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти Илмий ишлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича директор ўринбосари профессор Ференс Лантош иштирок этди.

    Семинарда СамДУ талабаларининг Stipendium Hungaricum дастурида қатнашишга кўмаклашиш маркази Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида ташкил этилганлигини маълум қилинди. Шунингдек, профессор Ференс Лантош Венгриянинг Stipendium Hungaricum дастури, унинг имкониятлари ҳамда магистратура ва докторантура йўналишларида таҳсил олиш бўйича батафсил таништирди.

    Учрашувда талабгор талаблар ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олиб, дастурда қатнашишнинг кейинги босқичларида ташкил этилган марказга мурожаат қилишлари келишиб олинди…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.