Самарқанд давлат университети ва Озарбайжон давлат иқтисодиёт университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича Зоом платформаси орқали семинар ўтказилди. Учрашувда томонларнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректорлари, бўлим бошлиқлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

    Учрашувда илмий ва ўқув соҳаларида алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорликдаги илмий лойиҳаларни тайёрлаш ва илмий тадқиқотларни нашр этиш, ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинуви, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди. Мазкур вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида йўл харитасини ишлаб чиқиш ва ҳамкорлик меморандумни имзолашга келишилди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.