Самарқанд давлат университети география ва экология факультети талабаларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди…
Тадбирда СамДУ ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Йўлдошев, ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Шахриддин Муранов, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Шарофат Тўхлиева, факультет декани Алиқул Равшановлар иштирок этди.
Учрашувда таълим тизимидаги ўзгаришлар, имтиҳон жараёнлари, HEMIS тизимининг афзалликлари, чет тилини ўрганиш моҳияти, талабалар учун яратилган имкониятлар, ёшлар психологияси бўйича сўз юритилди.
- Фарзандим СамДУ география ва экология факультети 2-курс талабаси, - дейди Зилола Шукурова. – Ўзим ҳам Самарқанд шаҳар 59-мактаб ўқитувчисиман. Педагог ва она сифатида фарзандимнинг ўқишига бефарқ эмасман. Доимий равишда назорат қилиб бораман. Ўқитувчилари ва тъютори билан тез-тез гаплашаман. Камчилик ва ютуқларини таҳлил қиламан. Таълим тизиминининг рақамлаштирилганлиги нафақат ўқитувчи ва талабалар, балки ота-оналарни ҳам ортиқча оворагарчиликдан холи қилди. Сабаби эндиликда HEMIS тизими орқали ўқиш ва имтиҳон жараёнларини назорат қилишимиз мумкин. Фарзандимнинг Самарқанд давлат университетида ўқиётганлиги билан фахрланаман.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.