Самарқанд давлат университети тарих факультетида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбирда “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви бўлим бошлиғи Мажид Умаров, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими кенгаши раиси Шуҳрат Негматов ва тарих факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Фахрий меҳмонлар иштирокчиларга ўзининг босиб ўтган йўллари, ҳаёт тажрибаси ҳақида гапириб берди. Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталди.
Иштирокчилар учрашувнинг мазмун моҳияти ҳамда бу каби тадбирларнинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Фахрий меҳмон ва талабалар СамДУ ҳудудида уч авлод нишонаси сифатида рамзий дарахт экди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.