Самарқанд давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг тинчлик ва қуролсизланиш ассоциацияси бош котиби ўринбосари Г-жа Чен Сяохан бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик ишлари бўйича проректори Акмал Ахатов учрашув ўтказди.

    Ташрифдан асосий мақсад СамДУ қошидаги Хитой таълими ва маданияти маркази фаолияти билан танишишдир. Шунингдек, СамДУ билан халқаро ва илмий ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш кўзда тутилган.

    Музокаралар давомида СамДУ да аниқ ва табиий фанлар йўналишида олиб борилаётган тадқиқотларини хитой олимлари тажриба алмашиш мақсадида келиб ўрганишга келишилди. Қолаверса, Хитойнинг етакчи тадқиқот марказлари билан СамДУ профессор-ўқитувчилари ҳамкорликда халқаро лойиҳалар ишлаш бўйича сўз юритилди.

    Ташриф давомида делегация вакиллари СамДУ Хитой таълими ва маданияти маркази билан яқиндан танишиб, уларнинг фаолиятига юқори баҳо берди.

    Г-жа Чен Сяохан марказ фаолиятини янада яхшилаш учун турли хил адабиётлар, асбоб-ускуналар, кўргазма материаллари совға қилишини таъкидлади. Шунингдек, ушбу марказда хитойлик олимлар билан ҳамкорликда маъруза ва семинарлар ўтказиш режалаштирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.