Самарқанд давлат университетида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори Дилнавоз Юсупова иштирокида “Шарқ мумтоз поетикаси ва Алишер Навоий ижоди” мавзусида илмий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Самарқанд давлат университети филология факультети профессор-ўқитувчилари, талаба ва магистрлари иштирокида қизғин ўтган учрашувда профессор Дилнавоз Юсупова Алишер Навоий ижоди билан боғлиқ бир қатор муҳим мавзуларда маълумотлар берди. Адабиётимизнинг етук сиймоси, туркий тилнинг бой имконият ва нафосатини ўз ижод намуналарида мужассамлаган шоир, ҳазрат Алишер Навоийнинг Шарқ мумтоз поетикаси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида тўхталар экан, ёшларнинг Навоийни чуқур ва пухта ўрганиши илм-маърифат сирларини кенг эгаллашида муҳим омил эканлигини алоҳида таъкидлади.

    

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат Акрамов олган суратлар